Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар ўртасида «Асма ул-ҳусна» танлов мусобақаси ўтказилди

1242

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ва вақф хайрия жамоат фонди томонидан "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" мажмуасининг анжуманлар залида Аллоҳнинг гўзал исмлари "Асма ул-ҳусна" бўйича мусобақа танлови ўтказилди.

Ушбу мусобақа эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар орасида эркак ва аёллар ўртасида ташкил этилган. Анжуман анъанага мувофиқ, Қуръони Карим тиловати билан бошланди ва дуолар қилинди. Сўнгра, аввал эркаклар ўртасида, кейин аёл-қизлар ўртасида саралаш мусобақаси бошланди. Мусобақани жамоатчилик вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.  Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада 3-ўрин Каримов Ўткирбекка насиб этди.  2-ўринга Комилов Мирзоҳид лойиқ кўрилди.  Биринчи, энг олий ўринни эса Комилов Носиржон эгаллади.  Аёл-қизлар ўртасида эса 3-ўрин соҳибаси Тоирова Дилдора бўлди.  2-ўринни Шерматова Наргиза эгаллади.   Олий, биринчи ўрин Унбаева Раънога насиб этди.  Барча ғолиб ва совриндорларга, шунингдек, иштирокчиларга вақф хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалар ва қимматбаҳо мукофотлар топширилди.  Аллоҳ таоло томонидан берилган неъматларнинг асллари сон-саноқсиздир. Уларнинг энг аввалгиси Аллоҳ таолога ва унинг ҳузуридан келган нарсаларга иймон келтириш ҳамда У зот буюрган ва вожиб қилган нарсаларда иймон тақозосига кўра амал қилишдир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имконияти чекланганлар учун диний-маърифий суҳбатлар 

307 20:05 03.11.2020
« Орқага