Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Эски чориқ ҳақида ҳикоя

1592

Кунларнинг бирида кекса бир шайх бир шогирди билан далалардан ўтиб кетаётган эди. Улар бир ариқнинг четида турган бир жуфт эски чориққа кўзлари тушди. Шайх: "Шу эски чориқдан нима хулоса чиқарасан?" – деб савол берди. 

Талаба пойабзалга қараб жавоб берди: "Эҳтимол, бу яқин атрофдаги далаларда ишлайдиган бир камбағалнинг чориғи бўлса керак. У яқинда ўз ишини тугатиб, чориғи учун келса керак".

– Эҳтимол сен ҳақдирсан, – деди шайх.

Шунда талаба ўз устозига кулимсираб: "Устоз, келинг биз бир ҳийла ишлатиб, бу оёқ кийимларини яшириб қўямиз. У қайтиб  келганида, чориғини тополмайди ва ҳолатнинг унга қандай таъсир этишини кўрамиз», деди.

Олим унга шундай жавоб бериб: "Биз бошқаларнинг қайғусини томоша қиламизми? Шогирдим, агар сен унинг пойабзалига пул солиб қўйсанг, бу камбағал кишини суюнтиради. Ана ўша ҳолатнинг унга таъсирини кўрайлик”, деди.

Талабага бу таклиф маъқул тушиб, чўнтагидаги олтин-кумуш тангаларини эски чориққа солиб қўйди. Сўнг у устози билан камбағал одамнинг бунга муносабатини кўриш учун буталар ортига яширинишди. Бироз вақт ўтгач, деҳқон ишини тугатиб пойабзалини олишга келди.

У бир пой чориғини олиб киймоқчи эди ичидаги пулларга оёғи тегиб қайта ечди. Нариги пой пойабзалда ҳам тангаларни топгач, туш эмасмикин деб кўзларини ишқади. Чор-атрофга қараб ўзидан бошқани тополмагач тиз чўкиб Аллоҳга дуо қила бошлади.

Унинг икки қўли тепага кўтарилган, кўзларидан шашқатор ёш оқар, оғзидан дуо такрорланар эди:

– Эй Раббим, Парвардигорим! Аёлимнинг касаллиги, болаларимнинг очлиги, уйимда нон йўқлиги Сенга аёнлигини билардим. Аллоҳим, бу Сен юборган ризқни менга олиб келган одамни Жаннатинг билан сийлагин! Унинг гуноҳларидан кечгин, уни афв эт!..»

У узоқ дуо қилди ва уйига кетди.

Талаба жуда таъсирланган, кўзлари ёшга тўлган эди. Шунда шайх: "Агар пойабзалини яширганингда бундан кўра бахтлироқ бўлардингми?" – деб савол қилди. Сўнг яна қўшимча қилиб: "Қандай хулоса чиқариш ҳам бир иқтидордир", деди.

Ёқуб Умар таржимаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ибрат» қисқа метражли фильм

553 20:00 20.02.2021

Қўнғироқни ким босди? (ибратли ҳикоя)

1486 17:20 10.01.2021

Официант қизнинг ибрати

5642 21:25 20.11.2020

Мадраса таҳоратхонасини яширинча тозалаган устоз ибрати

1906 09:50 05.09.2020

Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар  (5-қисм) 

714 10:37 07.08.2020

Менга ёлғончи онам керак

2131 14:00 21.06.2020
« Орқага