Ислом

Эслатма! Эртага арафа куни

737

Эртага, 10 август шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа куни ҳисобланади.

Ҳаж амалларини адо этаётган ҳожилар арафа куни рўза тутмайдилар. Чунки улар Арафотга чиқиш ва унда дуолар қилиш билан машғул бўладилар. Аммо улардан бошқа кишилар учун арафа кунида рўза тутиш мустаҳабдир.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа куни рўза тутиш ўзидан кейинги бир йилга ва одинги бир йилга каффорот бўлади, деб Аллоҳ таолодан умид қиламан”, – дедилар”. Муслим ривоят қилган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, – дедилар”. Байҳақий ривоят қилган

Уламолар ушбу ҳадис шарҳида арафа куни рўза тутган мўмин қуйидаги учта мукофотдан бирига эришишини айтганлар:

1. Арафа куни рўза тутган кишининг кейинги бир йилдаги ва олдинги бир йилдаги бандаларнинг ҳақларига тааллуқли бўлмаган кичик гуноҳлари кечирилади.

2. Агар кичик гуноҳлари тавба ва бошқа хайрли амаллари сабабли кечириб бўлинган бўлса, ушбу рўза туфайли унинг катта гуноҳларини енгиллатиш умид қилинади.

3. Агар катта гуноҳлари ҳам бўлмаса даражаси кўтарилади.

Тошкент вақти билан:

Саҳарлик вақти:  03.35.

Ифторлик вақти:  19.35.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

744 12:13 10.08.2019

Қурбон ҳайитида жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинди

333 21:05 09.08.2019

Эслатма! Ташриқ такбирлари

772 17:11 09.08.2019

«Ийд азҳо» одоблари

480 12:05 09.08.2019

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

259 11:05 09.08.2019
« Орқага