Ислом

Эслатма! Ташриқ такбирлари

870

Арафа куни бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозигача (аср намози ҳам киради) ҳар бир ўқилган фарз намозидан сўнг такбир ташриқларини айтиш ҳар бир мусулмонга вожибдир. Бунда жамоатга қатнашмаган, жамоатда намоз ўқиган, муқим, мусофир, эркак ёки аёл бўлишнинг аҳамияти йўқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

– Ҳар қандай таҳлил айтувчига башорат бор. Ҳар бир такбир айтувчига башорат бор.

– Ё Расуллуллоҳ, жаннатми? – дейишди.

–  Ҳа, – дея жавоб қилдилар.

(Турли йўллар билан ривоят қилинган ҳасан ҳадис).

Ташриқ такбирлари қуйидагича айтилади:

“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу Валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар! Ва лиллаҳил ҳамд!”

Таржимаси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, барча мақтовлар У Зотга хосдир!”

Агар ўша намозлар қазо қилинса, унинг қазосини ташриқ кунларидан бошқа вақтларда ўқилса ҳам, ортидан такбир айтилади.

Эртага, 10 август, шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни арафа куни ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

823 12:13 10.08.2019

Қурбон ҳайитида жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинди

381 21:05 09.08.2019

Эслатма! Эртага арафа куни

882 16:51 09.08.2019

«Ийд азҳо» одоблари

564 12:05 09.08.2019

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

320 11:05 09.08.2019
« Орқага