Эътикоф

13:55 30.08.2019 247

Эътикоф мустаҳабдир. У – у рўза ва эътикоф нияти билан масжидда туришдир. Агар аёл кишининг уйда намозгоҳи бўлмаса, шундай жой ажратиб, унда эътикоф ўтиради.

Эътикофдаги киши масжиддан фақат ҳожати ва жума ўқиш учун чиқади. Агар масжиддан узрсиз бир муддат чиқса эътикофи фосид бўлади. Унинг ейиш, ичиш ва ухлаши эътикофгоҳида бўлади.

Товарни келтирмасдан масжидда олди-сотди қилишининг зарари йўқдир. Гапирса фақат яхши сўзларни гапиради. Бутунлай жим бўлиш макруҳдир.

Эътикофдаги киши жимо қилиши, қучоқлашиши ва ўпишиши ҳаромдир. Кечаси ё кундузи, қасддан ё унутиб жимо қилса, эътикофи ботил бўлади. Фарждан бошқа жойга жимо қилиб инзол бўлса ёки ўпиб, қучоқлаб инзол бўлса, эътикофи ботил бўлади.

Киши ўзига бир неча кун эътикофини лозим қилиб олган бўлса, у кунларнинг тунларини қўшиб узлуксиз эътикофда туриши лозим бўлади. Гарчи ўзига узлуксизликни вожиб қилмаган бўлса ҳам.

Агар муайян кунларни хослаб ният қилса, нияти саҳиҳдир. Киши ўзига икки кун эътикофини лозим қилган бўлса, уларнинг тунлари билан вожиб бўлади.    

"Енгил фиқҳ" китоби

Мубашшир Аҳмад

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!