Илм

Эътикоф ўтирувчилар учун махсус амаллар (Иккинчи қисм)

750

Эътикоф ўтирувчилар учун тавсия этилган  махсус амаллар билан таништиришда давом этамиз:

Баъзи мустаҳаб намозлар

Бу намозлар ўзига кўплаб фазилат ва савобларни жам қилган. Ҳар бир мусулмон бу намозларни ўқишга ҳаракат қилиши керак. Эътикоф вақтида буларни бажариш қулайроқдир. Эътикоф давомида бу мустаҳаб намозларни ўқиб кейин бошқа кунларда ҳам ўқишлик учун Аллоҳдан тавфиқ сўралса, умид қилинадики, эътикофнинг баракаси ўлароқ Аллоҳ таоло бизни бу намозларда бардавом қилиб қўяди.

Таҳийятул вуду (Таҳорат намози)

Ҳар сафар таҳорат қилингандан сўнг икки ракаат Таҳийятул Вуду намозини ўқиш мустаҳабдир. Саҳиҳ-и Муслимда қуйидаги ҳадис келади:

“Кимки таҳоратни мукаммал ҳолда қилгандан сўнг қалби ва юзи ила йўналган ҳолда икки ракаат намоз ўқиса унга жаннат вожиб бўлади.” (Шомий)

Эътикоф вақтида киши масжидда бўлгани учун Таҳийятул Масжид намозини ўқиёлмайди. Лекин ҳар сафар таҳорат қилганидан сўнг Таҳийятул Вуду намозини ўқиши мумкин. Бунга эътиборли бўлинса жуда кўплаб савоблардан баҳраманд бўлиш мумкин. Бу намоз ҳам бошқа намозлар каби ўқилади, фақат таҳорат қилганда аъзоларнинг суви қуримасидан ўқиш афзалдир. (Дурру Муҳтар, Шами 1/458)

Бирор бир сабабга кўра таҳорат қилингандан кейин бу намозни ўқиёлмай қолинса суннат ёки фарз намозлардан олдин Таҳийятул Вуду намози нийятида ўқилса, иншааллоҳ, фазилатидан маҳрум бўлиб қолинмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятга кўра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол Ҳабаший розияллоҳу анҳуга қараб: “Эй Билол! Менга айтчи. Исломга кирганингдан кейин сен учун энг фазилатидан умид қиладиган амалинг қайси? Чунки жаннатда мен сенинг юришингни товушини эшитдим.”, дедилар. Билол розияллоҳу анҳу: “Мен ҳеч қандай катта иш қилмаганман. Фақат тунда ёки кундизи таҳорат қилганимдан кейин намоз ўқиб оламан.”, дедилар. (Буҳорий, Муслим, Мишкот 116)

Ишроқ намози

Ишроқ намози қуёш чиққандан кейин ўқиладиган икки ракаатли намоздир. Қуёш чиққандан кейин бироз кўтарилгунча бу намозни ўқилади. Бомдод намозини ўқиб бўлгандан кейин турмасдан зикр ёки тиловат билан машғул бўлиб ишроқ намозининг вақти бўлганда ўқиб олиш афзалдир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким Бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунга қадар Аллоҳни зикр қилиб кейин икки ракаат (ишроқ) намоз ўқиса унинг учун бир ҳаж ва бир умра савоби бордир” (Термизий, Тарғиб 1/164)

Саҳл ибн Муоз розияллоҳу анҳу оталаридан шундай ривоят қиладилар: Пайғамбаримзи соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким Бомдод намозини ўқиб сўнгра жойидан жилмай кейин икки ракаат ишроқ намозини ўқигунигача оғзидан яхшиликдан бошқа нарса чиқмаса унинг гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса ҳам кечирилади” (Муснад-И Аҳмад, Абу Довуд, Таргъиб 1/165)

Зуҳо намози

Зуҳо намозининг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар келган. Бу намознинг мустаҳаб вақти куннинг тўртдан биридан кейиндир. Саҳарлик вақтидан то қуёш ботгунча бўлган вақт тўртга бўлинади. Биринчи қисми ўтгандан кейин қуёшнинг заволидан олдинги вақда ўқилади. Бу мустаҳаб бўлган вақтидир. Қуёш чиққандан кейин ҳам ўқиш жоиз. (Шомий, Кабири 473)

Зуҳо намоз энг камида тўрт кўпида эса ўн икки ракаатдир. Неча ракаат ўқишга имкон бўлса ўқиш мумкин. Бундан кўп ҳам ўқиса бўлади. Икки ракаат ўқилса энг кам фазилатга эга бўлади. (Шомий 1/459)

Ҳадисларда бу намознинг фазилати ҳақида кўп айтилади. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда шундай дейилади: “Агар ким икки ракаат Зуҳо намози ўқиса у ғофиллардан, деб ёзилмайди. Тўрт ракаат ўқиган кишини обидлардан, деб ёзилади. Олти ракаат ўқиган одам ўша куни раҳмат ила ўралишга етади. Саккиз ракаат ўқиган одамни Аллоҳ таоло ҳушу соҳибларидан деб ёзади. Ўн ракаат қилган одам учун Аллоҳ жалла жалалаҳу жаннатда бир уй қуради.” (Тарғиб 1/266, Табароний)

Бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: "Зуҳо намозига эътиборли бўлган кишининг гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса ҳам кечирилади” (Ибн Можа, Термизий, Тарғиб 1/235)

Аввобин намози

Аввобин намози шом намозидан кейин ўқиладиган энг ками олти ракаат, энг кўпи йигирма ракаатгача ўқиладиган нафл намоздир. Энг яхшиси, шомнинг икки ракаат суннати билан олти ракаат ўқишдир. Вақтнинг озлиги сабабли шомнинг икки ракаат суннати билан олти ракаат қилиб тугатилса, иншаАллоҳ, савобга эга бўлинади.

Ҳадисларда бу намознинг жуда ҳам кўп фазилатлари келтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким шом намозидан кейин ёмон сўз гапирмай олти ракаат намоз ўқиса унга ўн икки йиллик ибодат савоби берилади.” (Термизий)

Ойша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса: “Ким шом намозидан кейин йигирма ракаат намоз ўқиса унинг учун Аллоҳ жалла жалалуҳу жаннатда бир уй қуради”, дейилган.

Олимлар ва Аллоҳнинг дўстлари бу намозга жуда ҳам эътиборли бўлишган. Аллоҳ таоло бизни ҳам бу намозга эътиборли бўлишимизни насиб этсин. Омин.

Таржимон: Муҳаммад Абдул Ҳайй

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

487 13:55 30.08.2019

Эътикофга кириш учун Перудан Истанбулга келди

1905 13:30 03.06.2019

Эътикофга кирган одамга тавсия қилинган кунлик дастур(режа)

1155 17:00 23.05.2019

Рўзадордан талаб этиладиган ишлар (3-қисм)

641 00:00 21.05.2019

Рамазоннинг сўнгги 10 кунини қандай ўтказиш керак ?

1360 00:00 10.06.2018
« Орқага