Илм

Эътикофга кирган одамга тавсия қилинган кунлик дастур(режа)

1385

Эътикофда ўтиришни ният қилган кишилар учун махсус амаллар

Эътикофга кирган одамга тавсия қилинган кунлик дастур(режа)

Аввало Таҳажжуд намозининг фазилатидан сўз очсак:

Таҳажжуд намози

Таҳажжуд намози нафлларнинг энг фойдалиси ва энг муҳимидир. Бу намознинг кечанинг сўнгги қисмида адо этиш афзалдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча таҳажжуд намозини саккиз ракат ўқир эдилар. Бу намозда қиём, руку ва саждаларини узун қилиш афзалроқдир. Қиёмда имкон қадар қироатни чўзган маъқул. Узун сураларни ёддан билмаганлар, эътикоф вақтидан унумли фойдаланиб, бир қанча махсус сураларни ёдлашлари мумкин. Масалан, Ясин, Муззаммил, Мулк ва Воқеа каби сураларни ёдлашлари мумкин.

Эътикоф вақтида таҳажжуд намозига кучли аҳамият бериш лозим. Бу вақт Аллоҳ таолонинг раҳматлари ёғилган вақтдир. Қодир бўлганича бу раҳматдан фойдаланиш зарур. Таҳажжуд намози тонг вақтидан олдин тугатилиши керак. Чунки тонг вақтидан сўнгра бомдод намозининг суннатидан бошқа ҳеч бир нафл намозини ўқиш жоиз эмас. Агар тонгдан олдин таҳажжуд намозига турилган бўлса ва намоз ўқилаётган вақтда тонг отиб қолса, икки ракатни тугатмоқ лозим.

Кунлик дастур

1) Шом намозидан кейин Аввобин намозини ўқиб сўнгра овқатланиши лозим. Хуфтон намози учун ҳозирлик кўриши, биринчи сафда намоз ўқишга ва илк такбирда имомга етишишга эътибор қаратиши керак.

2) Хуфтон ва Таровиҳ намозлари ўқилганидан сўнгра бир илм халқаси бўлса, у ерга қўшилиши ёки ўзи ишончли бирор диний китобни ўқиши, сўнгра зикр ва тасбеҳ билан машғул бўлиши лозим. Сўнгра суннатга мувофиқ ухлаши керак. Масжид гиламлари устига ётмаслиги, албатта, остига бирор нарса тўшаши лозим. Ётганида оёқлари қибла томонга узатилмаслиги керак.

3) Кечаси тонгга яқин уйғониб, суннатга уйғун ҳолда таҳорат олиш, аввал икки ракат Таҳийятул Вуду (Таҳорат намози) ўқиш, ортидан Таҳажжуд намози ўқиш лозим. Таҳажжуд намозидан сўнгра бироз вақт овоссиз ҳолатда зикр ва тасбеҳ билан машғул бўлиш, сўнгра йиғлаган ҳолатда ўзининг, яқинларининг ва бутун умматнинг икки дунёда саодатли бўлишлари учун дуо қилиши аълодир. Дуо вақтида ўзининг ҳожатларини ҳам Аллоҳдан сўраши керак.

4) Тонг отишидан 45 дақиқа олдин, саҳарлик қилиши ва бомдод намози учун ҳозирлик кўради. Биринчи сафда намоз ўқишига ҳаракат қилиши ва илк такбирга етиш учун тиришиши зарур. Сафда ўтириб, намозни кутаркан истиғфор айтиши лозим. (Яъни “Астағфируллоҳ ал-аъзийм ва атубу илайҳ” дейиши керак).

5) Бомдод намозидан сўнгра Ишроқ намозигача тасбеҳ айтиш билан машғул бўлиши дейиши лозим.

– Энг камида 100 марта “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” дейиши,

– 100 марта истиғфор айтади. Яъни “Астағфируллоҳ ал-аъзийм ва атубу илайҳ” дейиш,

– 100 марта саловат айтади. Яъни “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала али Муҳаммад дейди.

6) Ишроқ намозини ўқигандан сўнг бироз дам олиши, сўнгра туриб Зуҳо намозини ўқиши керак. Сўнгра овоз чиқариб Қуръони Карим ўқиши, ўқий олмаса билган биридан ўрганиши тавсия этилади.

7) Пешин намозини ўқиш учун биринчи сафда ўтириб, намозни кутиши лозим. Биринчи такбирга эътиборли бўлиши, пешин намозини ўқиши билан Тасбеҳ намозини ўқиши сўнгра Қуръони Карим ўқиши ва чарчаган бўлса, дам олиши зарур.

8) Аср намозидан ярим соат олдин уйғониши, таҳорат олиб Таҳийятул Вуду (Таҳорат намози) ўқиши ва аср намозини кутиши лозим. Аср намозни ўқигандан сўнгра бироз вақт Қуръони Карим ўқиши сўнгра энг камида 100 марта “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” дейиши,

– 100 марта истиғфор айтади. Яъни “Астағфируллоҳ ал-аъзийм ва атубу илайҳ” дейиш,

– 100 марта саловат айтади. Яъни “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала али Муҳаммад .-дейди.

Ифтордан аввал, албатта, дуо билан машғул бўлиши лозим, бу қийматли вақтни зое этмаслиги зарур.

9) Эътикоф ҳолида тақиқланган ва макруҳ бўлган амаллардан бутунлай сақланиши ҳамда эътикоф макруҳларини китобдан такроран диққат билан кўздан кечириши лозим.

10) Биринчи сафдан жой олиш учун аввалдан у ерга жойнамоз тўшаши зарур, ҳеч бир сўз ва ҳаракатлари билан бошқа эътикофдагиларга ва масжид жамоатига муаммо ва азият етказмаслиги, ўзининг ва масжиднинг тозалигида катта эътибор бериши керак.

11) Масжидга тегишли сув, электр токи ва анжомлардан заруратсиз фойдаланмаслиги, рухсатсиз имомлик ва муаззинлик қилмаслиги керак.

12) Масжидга ўнг оёқ билан кириши ва шу дуони ўқиши тавсия этилади:

Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳнинг расулига саловат ва саломлар бўлсин.

13) Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқишлари лозим.

14) Заруратдан ташқари дунёвий гаплар гаплашилмаслиги, шовқин қилмаслик, баланд овозда гаплашиб, кулмаслиги;

15) Пиёз ва саримсоқпиёз каби ҳиди бор бўлган емакларни масжидга олиб келмаслик;

16) Жамоат масжидга келмасларидан олдин нарсаларини йиғиб олиши, барча эҳтиёжларини бажариб, биринчи сафдан жой олиши зарур.

17) Эътиқофдан чиқиб кетаркан масжиднинг ёрдам қутисига ёки муҳтож бирор кишига фойдаланган суви, электр токи ва бошқа нарсалар учун, дея бироз пул қолдириши керак. Бу ҳақиқий тақводорга хос ҳаракардир.

18) Масжиддан чиқишда чап оёқ билан чиқиб, шу дуони ўқиши авзалдир:

Аллоҳим! Сенинг фазлингдан сўрайман.

19) Эътиқоф вақтида ўқилиши тавсия этиладиган китоблардан баъзилари шулар:

– Фазоил-и амал (М. Закарийё Кандеҳлавий, Гулистон нашриёти);

– Фазоил- и садоқат (М. Закарийё Кандеҳлавий, Гулистон нашриёти);

– Мунтаҳаб аҳадис (М. Закарийё Кандеҳлавий, Гулистон нашриёти);

– Амалларнинг бадали (Ашраф Али Таҳонавий, Гулистон нашриёти);

– Маснун дуолар (Гулистон нашриёти);

– Буюк Ислом илмиҳоли (Умар Насуҳий Билман);

– Устозлар билан маслаҳатлашган ҳолда булардан бошқа китоблар ҳам ўқишлари мумкин.

Юқоридаги тавсияларимизга қўшимча тарзда яна олимлардан сўраб, ўзгача дастурлар ҳам тузишлари мумкин.

Аллоҳ таоло бу рисоламизни барча учун, айниқса эътиқофга киради биродарларимиз учун фойдали қилсин ва қабул айласин. Амин!

Аллоҳ жалла жалалуҳу бутун мусулмонларга бу фазилатлардан энг гўзал шаклда фойдаланишни насиб айласин! Амин!

 

Муҳаммад Тақий Усмоний

Дарул-Улум – Карачи

Зулхумор Ҳазратқул қизи тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

707 13:55 30.08.2019

Эътикофга кириш учун Перудан Истанбулга келди

2010 13:30 03.06.2019

Эътикоф ўтирувчилар учун махсус амаллар (Иккинчи қисм)

929 22:00 24.05.2019

Рўзадордан талаб этиладиган ишлар (3-қисм)

771 00:00 21.05.2019

Рамазоннинг сўнгги 10 кунини қандай ўтказиш керак ?

1653 00:00 10.06.2018
« Орқага