Янгиликлар

Эътикофга кириш учун Перудан Истанбулга келди

1905

Перулик 37 ёшли Абраҳам Мина Рекаваррен бундан 9 йил олдин Исломни қабул қилган ва исмини Иброҳим деб ўзгартирган. У эътикофга кириш учун 11 минг 848 километр йўл босиб, Истанбулдаги “Шаҳзодабоши” масжидига келди.

“Бу ерда эътикофга кириши мен учун тушга ўхшайди. Мен ватанимда католикларнинг орасида яшайман, у ерда бундай имконият йўқ”, – деди Иброҳим “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, мусулмон бўлганидан кейин ҳаёти яхши томонга ўзгарган:

“Аввалига оилам хавотирда эди, лекин кейинчалик юриш-туришимдаги яхши ўзгаршиларни кўргач, Исломни қабул қилганим уларга маъқул бўлди. Зеро, мусулмон бўлганимдан кейин оиламга кўпроқ ҳурмат кўрсата бошладим, чунки Ислом ота-онани ҳурмат қилишни буюради. Онамнинг ва отамнинг қўлларини ўпдим, бу уларга ёқди. Менимча, Ислом фақат ибодат дини эмас, бутун юриш-туришимизни ўзгартирадиган диндир”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

487 13:55 30.08.2019

Эътикоф ўтирувчилар учун махсус амаллар (Иккинчи қисм)

751 22:00 24.05.2019

Эътикофга кирган одамга тавсия қилинган кунлик дастур(режа)

1155 17:00 23.05.2019

Рўзадордан талаб этиладиган ишлар (3-қисм)

641 00:00 21.05.2019

Рамазоннинг сўнгги 10 кунини қандай ўтказиш керак ?

1360 00:00 10.06.2018
« Орқага