Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Етимнинг шафоати

1419

Салафлардан бири ҳикоя қилади: «Мен илгари гуноҳ ишларга, ичкиликка берилган эдим. Бир куни муҳтож етим болани учратиб қолдим. Уни уйимга олиб келиб, қорнини тўйдирдим, ҳаммомда чўмилтириб, сочларини олиб, кийим кийдирдим. Қисқаси ота ўз фарзандига марҳамат кўрсатганидай, балки ундан ҳам зиёдароқ марҳамат кўрсатдим. Шундан сўнг кечаси ухладим. 

Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим бўлибди. Мен ҳисоб-китобга чақирилдим ва қилган гуноҳларим туфайли дўзахга ҳукм қилиндим. Забониялар (азоб фаришталари) мени дўзахга судраб кета бошладилар. Уларнинг қўлларида мен заиф, ҳақир эдим. Шу пайт йўлда ҳалиги етим рўбарў келди ва: «Эй Раббимнинг фаришталари, уни қўйиб юборинглар. Мен Раббимдан унга шафоат тилайман. Зеро, у менга яхшилик қилди ва марҳамат кўрсатди», деди. Фаришталар: «Бу бизга буюрилмаган», дейишди.

Шу пайт Аллоҳ таоло тарафидан: «Уни қўйиб юборинглар. Етимга яхшилик қилгани ва етим шафоати сабабли унга сўраган нарсаларини бердим», деган нидо келди. Кейин уйғониб кетдим-да, Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим ва бутун куч-ғайратимни етимларга марҳамат кўрсатишга сарфладим».

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пайғамбар-ла ёнма-ён бўлинг!

562 11:10 22.10.2020

Ота-онадан ажраган ҳар бир бола етим бўладими?

758 12:15 11.09.2020

Етимнинг ҳақини еганга дайди эмас, тўғри ўқ тегади!

1551 21:35 29.07.2020

Менга ёлғончи онам керак

2129 14:00 21.06.2020

Суриялик етим болаларнинг ифтори

1142 23:00 07.05.2020
« Орқага