Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Етмиш саккиз нафар ёшлар давлат ҳисобидан хорижда ўқийди

887

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида республика «Эл-юрт умиди» жамғармаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда жамғарма томонидан илк маротаба бакалавриатга 100 ўрин, магистратура ва докторантурага эса олдинги йилларга нисбатан 5 баробар кўп ўрин ажратиш ташаббуси эълон қилингани эътироф этилди.  

Шунингдек, жамғарманинг барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича 350 ўринга мўлжалланган навбатдаги стипендия танловлари жорий йил апрел-июнь ойларида ўтказилди. Танловга қўйилган 350 ўринга 3810 нафар номзод ариза берган бўлиб, «Эл-юрт умиди» жамғармаси талабига тўлиқ жавоб берган (хорижий тилни CEFR B2 даражада ўзлаштирган ва хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган) жами 196 нафар номзод танловларда иштирок этди.  

Танлов натижаларига асосан «Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига кўра жорий йил 1 июлда 78 нафар номзод жамғарма стипендиати деб эътироф этилди.

Жами 78 нафар стипендиатнинг 37 нафари АҚШ, 21 нафари Буюк Британия, 4 нафардан Германия ва Италияга, 3 нафар Канада, 2 нафардан Бельгия ва Россияга, 1 нафардан Австралия, Австрия, Испания, Франция ва Малайзия давлатларига тўғри келади. Стипендиатларнинг 31 нафари бакалавриат, 38 нафари магистратура ва 9 нафари докторантура таълим дастурларига тўғри келмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда йирик калибрли пулемёти бўлган жанговар модул ишлаб чиқилди

900 13:05 28.10.2021

Тошкент Москвани муҳожирларни ишга жойлаштиришни енгиллаштиришга чақирди

389 18:05 27.10.2021

Ўзбекистондан Тожикистонга автобус қатнай бошлади

430 17:35 27.10.2021

Нажот қалъаси

412 13:09 27.10.2021

Қочқинларга ёрдам: Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига маблағ ажратади

296 11:20 27.10.2021

Ўзбекистон НАТО билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

306 09:05 27.10.2021
« Орқага