Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Еврокомиссия Швецияни Қуръон ёқиб юборилишига эътибор қаратишга чақирди

1880

Швеция ҳукумати пойтахт Стокҳолмда Қуръон нусхасини ёқиш ҳаракатига нисбатан чора кўриши керак. Бу ҳақда Еврокомиссия вакили Йоханнес Барке маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар Европа Иттифоқи асос солган қадриятларга мос келмайди.

“Биз бир неча бор таъкидлаганимиздек, ирқчилик, ксенофобия, ирқий ва диний нафратга Европа Иттифоқида ўрин йўқ. Бу Швеция расмийлари қарор қабул қилиши ва чора кўриши керак бўлган масала”, деди Барке Брюсселда Европа Иттифоқи вакиллари билан бўлиб ўтган брифингида.

Швеция ҳукумати томонидан Қуръонни таҳқирлаш ҳаракатини амалга оширишга рухсат берилгани дунёдаги кўплаб мусумонларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Таъкидлаш керак, “сўз эркинлиги муҳимроқ” дея жар солаётган кўпчилик Европа давлатларида яҳудийлар қирғин этилган, дея уқдирилувчи Ҳолокост воқеаларига ишонмаслик ва буни ошкор билдириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай ҳолатда “сўз эркинлиги” инобатга олинмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

366 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1020 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1569 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1264 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

479 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

566 17:41 06.02.2023
« Орқага