Янгиликлар

Европа Иттифоқи: 3 миллиард кўчат экилади, далаларда интернет бўлади

393

Европа Иттифоқи экологик тоза маҳсулотлар етиштириш ва биохилма-хилликни асраш учун катта режалар тузмоқда, дея хабар беради Deutsche Welle. 

Режа доирасида қишлоқ хўжалигида кимёвий дорилардан фойдаланиш 50 фоизга қисқартирилади. Шунингдек, 2030 йилгача пестицидлардан фойдаланиш 50 фоизга ва ўғитлардан фойдаланиш 20 фоизга озаяди. Чорвачиликда ишлатиладиган антибиотикларнинг савдоси ҳам 50 фоизга камайтирилади. Ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаб-қувватлаш учун 2025 йилгача барча қишлоқ хўжалиги ҳудудлари интернет билан таъминланади.  

ЕИ комиссияси ўрмонлар ҳавони тозалашини таъкидлаб, иттифоққа аъзо мамлакатларда 2030 йилгача жами 3 миллиард дона кўчат экилишини маълум қилди. 

Мутахассисларнинг айтишича, қишлоқ хўжалагида ишлатиладиган кимёвий дорилар туфайли гулларда чангланишни таъминлайдиган ҳашаротлар сони камайиб кетган. Ҳайвонлар, ҳашаротлар ва ўсимликларнинг турларини сақлаб қолиш учун Европада қўриқланадиган табиий ҳудудлар 30 фоизга кенгаяди. 

Бу ишларнинг бари 20 миллиард еврога тушиши тахмин қилинмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЕИ: “Исроил Фаластин ҳудудини аннексия қилиш фикридан воз кечиши керак”

591 11:00 19.05.2020

62 давлат коронавируснинг келиб чиқиш манбасини билмоқчи

486 08:30 18.05.2020

Европа Иттифоқининг Фаластинга ёрдами Исроилни ғазаблантирди

872 22:30 07.05.2020

Финляндия: Исроил апельсинига тақиқ қўйилди

839 21:00 30.04.2020

Ливия ҳукумати Европа Иттифоқи миссиясини танқид қилди

387 16:30 24.04.2020
« Орқага