Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочқинлар оқимини тўхтатиш учун маблағ ажратади

834

Европа Иттифоқи «Толибон»нинг босими ва иқтисодий сабаблар билан Афғонистонни тарк этган қочқинлар оқимини тўхтатиш учун Афғонистон ҳукуматига маблағ ажратилишини маълум қилди. Reuters хабарига кўра, ушбу режа устида ишлар давом эттирилмоқда. Режага кўра, маблағ нафақат Афғонистонга, балки унга қўшни бўлган мамлакатлар – Покистон ва Эронга ҳам ажратилади. 

Маълум бўлишича, Европа Иттифоқининг мақсади ноқонуний йўллар билан бошқа давлатларга боришни ўйлаётган афғонистонликлар ва қўшни давлатлар фуқароларини ўз юртларида қолишларини таъминлашга эришишдир. Европа Иттифоқи 2021 йилда Афғонистон учун 57 миллиард евро ажратишни мўлжаллаган эди. Қўшимча маблағ кузда ажратилиши мумкин ва бунинг учун иттифоққа аъзо давлатларнинг розилиги олиниши керак. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Меркел Европа Иттифоқига янги давлатларни қўшиш тарафдори

486 11:40 14.09.2021

Европа Иттифоқи Афғонистонга қўшни давлатларга молиявий ёрдам ажратмоқчи

605 18:05 30.08.2021

Европа Иттифоқи «Толибон»нинг ғалабасини тан олди

904 12:20 18.08.2021

Муҳожирлар оқими: Европа Иттифоқи Белорусдан изоҳ талаб қилмоқда

474 12:10 06.08.2021

Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари билан музокара ўтказди

410 16:35 17.07.2021
« Орқага