Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Европа Иттифоқи ҳам Путинга қарши

1149

АҚШ президенти Жо Байден Россия раҳбари Владимир Путинни танқид қилгач, Европа Иттифоқи Россиядаги қотилликлар учун Путин жавоб бериши кераклигини билдирди.

“Афсуски, Россияда бўлаётганларни танқид қилганларни ўлдириш бўйича уддаланган ва уддаланмаган қотилликларнинг узун рўйхати мавжуд, бу кишилар орасида сиёсатчилар ва журналистлар бор”, – деди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича вакили Жозеп Боррелнинг матбуот котиби.

Унинг таъкидлашича, кўплаб жиноятлар ёпиқлигича қолиб кетяпти, жиноятчилар жавобгарликка тортилмаяпти, Путин эса Россия президенти сифатида давлат органларининг ҳаракатлари ва давлат сиёсати учун масъулдир.

2018 йилда Скрипалларнинг ва 2020 йилда Навальнийнинг заҳарланиши муносабати билан Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкция қўллаган.

Президент Жо Байден 17 март куни ABC телеканалига берган интервьюсида Владимир Путинни қотил деб ўйлашини айтган эди. Путин эса бунга жавобан “ким нима деса, ўзи ўшанақа” эканлигини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЕИнинг ноқонуний чоралари минглаб одамнинг ўлимига олиб келди

209 16:30 05.05.2021

Коронавирус: Европада “яшил сертификат” жорий этилади

264 16:00 23.04.2021

Эронга қарши санкциялар яна узаяди

471 14:30 13.04.2021

Тошкент “Европа Иттифоқи — Марказий Осиё” анжуманига мезбонлик қилади

512 12:50 10.04.2021

Грузия тез орада Европа Иттифоқига аъзо бўлмоқчи

363 09:00 29.03.2021

Британия ва Европа Иттифоқи ўртасида келишмовчилик юзага келди

578 15:25 25.03.2021
« Орқага