Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Европа Иттифоқи Хитойга рақобатчи бўлмоқчи

685

Европа Иттифоқи Хитойнинг ривожланаётган мамлакатлардаги “Бир камар – бир йўл” лойиҳасига муқобил сифатида 300 миллиард евролик инфратузилма инвестиция дастурини тайёрлади.

“Евроньюс”нинг хабар беришича, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Брюсселдаги матбуот анжуманида Евроиттифоқининг Global Gateway деб номланган янги стратегиясини тақдим этди.

Фон дер Ляйен мамлакатлар барқарор ва юқори сифатли лойиҳалари учун ишончли ҳамкорларга муҳтож эканини таъкидлади ҳамда Global Gateway Европа Иттифоқининг дунё бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш бўйича инвестиция режаси ва йўл харитаси эканлигини айтди. 

Global Gateway доирасида 2027 йилгача 300 миллиард евро жалб этилади. Бу пуллар биринчи навбатда бутун дунё бўйлаб яшил ва рақамли трансформацияни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади. Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Хитой инвестициялари билан боғлиқ тажрибани бошидан ўтказган мамлакатлар яхшироқ ва ўзгача таклифларга муҳтож. У Global Gateway стратегияси Хитой ташаббусига муқобил бўлишини маълум қилди. 

Режага кўра, ЕИ 2027 йилгача ривожланаётган мамлакатларнинг инфратузилма инвестицияларига 300 миллиард евро ажратади. Ушбу ресурс рақамли трансформация, телекоммуникация, транспорт, энергетика ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларга йўналтирилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

586 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1363 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

236 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

764 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

301 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1529 20:03 17.01.2022
« Орқага