Янгиликлар

Европа Иттифоқи Исроилга: “Фаластин ҳудудида уй қурманглар”

556

Европа Иттифоқи Исроилни Фаластин ҳудудида яҳудийлар учун турар жой қурмасликка чақирди. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг баёнотида айтилган.

Унинг сўзларига кўра, Фаластин ҳудудидаги қурилишлар Фаластин ва Исроил ўртасидаги низони ҳал этишга уринишларга катта зарар беради. 

“Европа Иттифоқи 1967 йилгача бўлган чегаралар, хусусан, Қуддус бўйича муносабатини ўзгартиргани йўқ, икки томон ҳам рози бўлган ўзгаришлар бундан мустасно. Биз Исроилни режаларини қайта кўриб чиқишга чақирамиз”, – деди Боррель.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Исроил Шарқий Қуддуснинг Хар-Хома мавзесида яҳудийлар учун 2,2 та турар жой қурмоқчи экани маълум бўлди. 

Қуддус шаҳрининг шарқий қисми 1967 йилда Исроил томонидан босиб олинган ва халқаро қонунларга биноан у ерда яҳудийлар учун турар жой қурилиши мумкин эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Исроил Суриянинг олтита самолётини уриб туширди

534 16:00 07.04.2020

Исроил полицияси Қуддус ҳокимини ҳибсга олди

1191 12:00 06.04.2020

COVID-19:  Исроилда 36 нафар бемор вафот этди

1002 22:30 03.04.2020

Исроил Фаластиннинг 85 фоизини босиб олган

787 17:00 02.04.2020

Исроил Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

821 11:00 02.04.2020

Коронавирус Ғазо секторида фалокатга олиб келиши мумкин

808 08:30 01.04.2020
« Орқага