Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Европа Иттифоқи Киевдаги дипломатик фаолиятини тиклади

930

Европа Иттифоқининг Украинадаги дипломатик миссияси Полша Рзешовдан Киевга қайтади, деб ёзади “Интерфакс” Европа ташқи ишлар хизматининг Брюсселдаги матбуот хизматига таяниб.

“Европа Иттифоқи Киевдаги дипломатик иштирокини тикламоқда. ЕИ олий вакили Хосеп Боррел Киевга ташриф буюрди ва Украинадаги делегация иши энди яна Киевда давом эттирилишини маълум қилди”, — дейилади Европа Иттифоқи расмий сайтида. 

Аввалроқ ЕИ делегацияси вақтинча Польшанинг Рзешов шаҳрига кўчирилган эди. “Буни том маънода айтмоқчиман: делегациямиз раҳбари бу ерга қайтиб келди, биз энди Украина расмийлари билан янада тўғридан-тўғри ва яқинроқ ҳамкорлик қила оламиз”, — деб Боррел сўзларидан иқтибос келтирган Европа ташқи ишлар хизмати матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, уч кун аввал Киев шаҳрига биринчи бўлиб Туркия элчихонаси қайтгани ҳақида хабар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

205 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

622 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

752 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

437 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

463 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

431 15:58 30.01.2023
« Орқага