Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Европа Иттифоқи Ямандаги вазиятга муносабат билдирди

685

Европа Иттифоқи Ямандаги айирмачи хусийларнинг Саудия Арабистони ва БААдаги нефт конларига ҳужум қилиш хавфидан хавотирда.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ямандаги миссияси ва Ҳамдўстликка аъзо давлатлар дипломатик делегацияларининг Санъадаги хабарида айтилади. 

Хабарда айтилишича, нефт компаниялари ва тижорат автомобилларига ҳужум қилиш таҳдиди қабул қилиниши мумкин эмас. 

Ямандаги можаро томонлари БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Ханс Грундбергнинг “музокараларни давом эттириш, вазминлик кўрсатиш ва бефойда қадамлардан қочиш” чақириғига қулоқ тутиши керак, деди Европа Иттифоқи вакиллари. 

Айниқса, хусийлар ўз талабларини тийиб туришлари ва БМТнинг Яман бўйича махсус вакили билан конструктив мулоқотга киришишлари керак, токи ўт очишни тўхтатиш режими давом эттирилиб, натижада қуролсизланиш ва кенг қамровли тинчликка олиб келади, дейилади ҳисоботда. 

Яманда ўт очишни тўхтатишдан бир неча соат ўтиб, 2 октябрь куни хусийлар Саудия Арабистони ва БААдаги нефт конларига зарба бериш билан таҳдид қилдилар ва нефт компанияларини бу мамлакатларни тарк этишга чақирдилар.

- Яманда олти ойлик сулҳ 2 октябрда тугади 

БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Ханс Грундберг Яман ҳукумати ва хусийлар 2 апрелдан бошлаб ҳаво, қуруқлик ва денгиз амалиётларини икки ойга тўхтатишга келишиб олганини маълум қилганди. Кейинроқ оташкесим икки марта узайтирилди. 

Яман ҳукумати ва хусийлар томонидан қабул қилинган ўт очишни тўхтатиш келишувига кўра, олти ойлик ўт очишни тўхтатиш 2 октябрь оқшомида маҳаллий вақт билан соат 19:00 да якунланди. 

2014 йилдан бери Яманда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда, унда бир томондан “Ансоруллоҳ” (хусийлар) шиа ҳаракати исёнчилари ва Яманнинг ағдарилган президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари, бошқа томондан эса, Президент Абдураббу Мансур Ҳодий ҳукуматига содиқ қўшинлар иштирок этмоқда.  

Хусийлар мамлакат пойтахти Сана шаҳри ва бошқа қатор ҳудудларни назорат қилади. 

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалиция кучлари 2015 йилнинг март ойидан бери хусийларга қарши курашда Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келади. 

БМТ ҳисоботларига кўра, уруш бошланганидан 2021 йил охиригача Ямандаги уруш бевосита ёки билвосита 377 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган. 

Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири Ямандаги гуманитар инқироз ўта хавфли даражага етди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1601 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

998 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

826 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2575 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2430 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1440 08:48 01.06.2023
« Орқага