Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Европа комиссияси: Россия Украинага тажовуз учун жавоб бериши ва зарарни қоплаши керак

407

Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага тажовузи учун жавобгарликка тортиш тарафдори ҳамда урушни жиноий ҳаракат деб билади. Европа комиссияси раиси Урсула Фон дер Ляйен чоршанба куни БМТ кўмаги билан Россия жиноятларини тергов қилиш ва уларни таъқиб қилиш учун махсус суд ташкил этишни таклиф қилди. Украина президенти Владимир Зеленский бундай трибунални яратишни бир неча бор сўраган.

Европа комиссиясининг хабар беришича, уруш бошланганидан бери 100 мингдан ортиқ Украина ҳарбийлари ва камида 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлган ҳамда жароҳат олган. 

"Россия ўзининг даҳшатли жиноятлари, шу жумладан суверен давлатга қарши тажовуз жинояти учун товон тўлаши керак", деган фон дер Ляйен.

Брюссел музлатилган рус активларини мусодара қилиш ва бу пулни ҳарбий босқиндан кейин Украинани тиклашга йўналтириш режасини таклиф қилди. Европа Иттифоқи ижроия раҳбари тушунтирди:

"Россия етказилган зарарни молиявий жиҳатдан қоплаши керак. Украинага етказилган зарар 600 миллиард еврога баҳоланмоқда. Россия ва унинг олигархлари Украинага етказилган зарарни қоплашлари ва мамлакатни тиклаш харажатларини қоплашлари керак. Бизда Россияни тўлашга мажбур қилиш усуллари бор", деди фон дер Ляйен. 

Бугунги кунда Европа Иттифоқида Россия Марказий банкининг 300 миллиард евро ва Россия олигархларига тегишли 19 миллиард евро музлатилган. Брюссель режасига кўра, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлари ушбу маблағларни бошқаради, уларни қисқа муддатда инвестиция қилади ва фойдани Украинага йўналтиради. Мусодара қилинган пул муайян шахсларнинг ҳақиқий ва тасдиқланган жиноятлари билан боғлиқ бўлиши керак.

Кремль илгари Европадаги рус активларини мусодара қилиш ғоясини "халқаро бандитизм" ва "олдин содир этилган ўғирликни қонунийлаштиришга уриниш" деб атаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

253 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

671 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

796 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

454 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

471 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

440 15:58 30.01.2023
« Орқага