Европа парламенти делегацияси билан Дин ишлари бўйича қўмитада учрашув бўлади

12:50 27.10.2018 508

2018 йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистонга Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғилистон билан ҳамкорлик бўйича делегацияси раиси Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаги депутатлар гуруҳи келади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф дастурига биноан Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлик қўмитасининг 14-мажлисида иштирок этиш, ташқи ишлар, иқтисод, бандлик ва меҳнат муносабатлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмитада учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирлиган бўлиб, унда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!