Янгиликлар

«Европа пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини тан олиши керак»

1106

Фаластин раҳбари Маҳмуд Aббос Европа давлатларининг 1967 йилдаги БМТ ҳужжатида белгиланган – пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини тан олишини хоҳлаётганини қайд билдирди. Бу ҳақда TRT хабар берди.

Фаластиндаги WAFA ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Aббос билан Франция президенти Эммануел Макрон Рамаллаоҳ шаҳридаги президент қароргоҳида учрашган.

Мазкур учрашувда минтақада юз берган сўнги жараёнлар муҳокама қилиш билан бирга Фаластин масаласини ҳал қилишдаги сиёсий жараён таҳлил қилиниб, шу ҳақда фикр алмашилган.

Маҳмуд Aббос учрашув чоғида Фаластин муаммосининг “иккала давлат (Исроил ва Фаластин) ўртасида ва халқаро ҳуқуқ асосида ҳал қилиниши ҳамда минтақада тинчлик ўрнатиш ғоясини қўллаб-қувватлагани” учун Макронга миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида Макрон Франция томони Фаластиннинг иқтисодиётини шакллантиришга ёрдам беришда давом этишини қайд этди.

Қатар фаластинликлар учун 20,7 млн доллар ажратади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони подшоси ва унинг ўғли Исроил борасида якдил эмас

1371 13:55 19.09.2020

Фаластинлик оиланинг қотилини ҳимоялаш учун 400 минг доллар йиғилди

1322 22:00 18.09.2020

АҚШ Фаластин президентини алмаштирмоқчими? 

1035 19:20 18.09.2020

Фаластинлик оилани ёқиб юборган мутаассиб яҳудийга ҳукм ўқилди

1554 10:25 15.09.2020

Фаластинда Араб давлатлари лигасини “дафн қилишди”

1593 16:57 12.09.2020

Баҳрайн ҳам Исроил билан яқинлашади. Фаластин унутилдими?

595 09:29 12.09.2020
« Орқага