Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Европада ва ундан ташқарида чекловларга қарши норозилик намойишлари

666

Венада чеклов чораларининг кучайтирилишига қарши кенг кўламли норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда.

Бир кун олдин Австрия ҳукумати душанбадан умумий локдаун ва келгуси йилнинг февраль ойидан мажбурий эмлашлар жорий этилишини эълон қилди. Мамлакат COVID-19 инфекцияси ҳолатлари кўпайиб бораётган бир пайтда Ғарбий Европада эмлашнинг энг паст кўрсаткичларидан бирига эга.

Намойишда 10-15 минг киши иштирок этиши кутилмоқда. Полиция намойишчиларнинг ҳимоя ниқобларига риоя қилишини текширишни эълон қилди.

Роттердамда ҳам худди шундай ҳаракат тартибсизликлар, намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувларга олиб келди. Бир неча ўнлаб одамлар ҳибсга олинган, камида 7 киши яраланган.

Ўтган ҳафта Нидерландия Ғарбий Европада биринчи бўлиб ресторан ва барлар фаолиятини чекловчи қисман локдаунни жорий қилди. Бундан ташқари, эндиликда коронавирус тестининг манфий чиқиши санитария рухсатномасини бериш учун сабаб бўлмайди.

Роттердам мэри Аҳмад Абутолиб бошланган тартибсизликлардан ҳайратда қолганини яширмаган: “Зўравонлик кенг тарқалган. Бошқа сўзим йўқ”, деган у.

Гваделупада давом этаётган норозилик намойишлари муносабати билан Франция ҳукумати ўзининг хориждаги ҳудудида комендантлик соати жорий қилган

Ҳукуматнинг бундай қадам қўйишига давом этаётган ижтимоий тартибсизликлар ва вайронкорлик ҳаракатларининг тез-тез учрагани сабаб бўлган.

Гваделупа аҳолиси беш кун аввал тиббиёт ходимлари ва ўт ўчирувчилар учун мажбурий эмлашлар ўтказилиши эълон қилинганидан сўнг, кўчаларга чиқди. Намойишчилар машиналарга ўт қўйиб, кўчаларда ёнаётган баррикадалар ўрнатишди, шифокорлар ва ўт ўчирувчилар эса норозилик сифатида иш жойларини тарк этишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

277 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

580 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

426 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

900 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1020 18:30 24.01.2022
« Орқага