Янгиликлар

Европадаги энг йирик масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида қурилмоқда

4347

Чеченистонда 2019 йилнинг май ойида Европа минтақасидаги энг йирик масжид очилади.

Шали шаҳридаги ушбу масжид бир пайтнинг ўзида 20 000 киши намоз ўқишига мўлжалланган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров маълум қилди.

Айни пайтда масжидда ички ва ташқи безатиш ҳамда атрофида ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Бу ишларга 300 нафар мутахассис жалб этилган.

Масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида барпо этилаётгани ҳақида «Грозний» телерадиокомпанияси 2016 йилда хабар берганди.

Хабарларга кўра, масжид Марказий Осиё ва Яқин Шарқ усулларида безатилиб, Грециядан келтирилган оқ мармар ишлатилади. Ёритиш тизими эса италиялик мутахассисларга ишониб топширилган. Қурилиш ишлари 2012 йилнинг декабрь ойида бошланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамзан Қодировни танқид қилган блогер отиб кетилди

3768 12:40 06.07.2020

Рамзан Қодиров Путиннинг умрбод президент бўлишини таклиф қилди

1014 08:44 01.07.2020

Чеченистон: жума намозидан сўнг Ал-Ақсо ҳақига дуо қилинади

619 07:51 01.07.2020

Қирғизистонда қолиб кетган чечен оқсоқоли махсус рейс билан ватанига олиб келинди

907 18:00 22.06.2020

Грузиялик журналистни Рамзан Қодиров ўлдирмоқчи бўлганмиди?

1517 07:00 18.06.2020

“Тўй кортежи машиналарини тортиб олиб, сотиб юборинглар” – Рамзан Қодиров

1310 14:30 15.06.2020
« Орқага