Янгиликлар

Европага жарроҳликни ўргатган олим – Заҳровий

1039

Европада Абулкасис номи билан танилган андалусиялик Абу ал-Қосим ал-Заҳровий (936-1013йиллар) ўз давридан илгарилаб кетган олим эди. 

У «жарроҳликнинг отаси» сифатида довруқ қозонган ва кўплаб жарроҳлик асбобларини ихтиро қилган, масалан, пешоб каналини ўрганиш, қизилёнгачдаги ёт жисмларни аниқлаш, қулоқни текшириш учун. 

Унинг ўттиз жилдли “Ал-Тасриф” асари Еврпопа университетларида 500 йиилдан ортиқ қўлланма сифатида ишлатилган. Асарда жарроҳлик, офтальмология, ортопедия, фармакология, одонтология ва бошқа йўналишлар бўйча маълумотлар берилган. Асарда она ва бола саломатлигига, одам анатомияси ва физиологиясига алоҳида эътибор қаратилган.  

Абу ал-Қосим ал-Заҳровий биринчи бўлиб кетгутдан фойдалана бошлаган, шунингдек кесар кесиш амалиёти ва катараткани жарроҳлик усулида даволаш учун асбоблар ўйлаб топган, жониворларнинг ичагидан жарроҳлик ипи ясаган, умуртқага жароҳат етиши оқибатида фалаж – ҳаракатсизлик келиб чиқишини аниқлаган. Бундан ташқари, у тиббий асбобларни стериллаш йўлини ҳам топган эди. 

Ражоъ ибн Ҳайва ва халифа

Имрон Хон: «Эртуғрул» ёшларга исломий қадриятларни ўргатади

Олим нейрожарроҳлик касалликларни ташхислашда муҳим рол ўйнаган, шунингдек гидроцефалияни ўрганган, гемолифилия ҳақида ёзиб қолдирган. Унинг Европада жарроҳликнинг ривожланишига таъсири узоқ давом этган. Жумладан, “Европа жарроҳлигининг рестовратори” деб ном чиқарган Ги де Шолиак ўз асарларида Заҳровийдан икки юздан ортиқ иқтибос келтирган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ташқи ишлар вазири: АҚШда зўравонликлар, Европа эса жим

875 22:41 03.06.2020

«Сардоба иши»ни европалик етук мутахассислар текширади – Шавкат Мирзиёев

1246 03:40 17.05.2020

Султон оиласининг Европадаги саргардонлиги...

8597 02:40 14.05.2020

Европаликлар ишсиз қоляпти

468 11:00 01.05.2020

Баъзи давлатлар ва АҚШ штатлари коронавирус карантинини енгиллаштирмоқда 

349 22:45 27.04.2020
« Орқага