Янгиликлар

Европаликлар ишсиз қоляпти

467

Евростат маълумотига кўра, Германияда охирги икки ойда 373 минг киши ишсиз қолган. Сабаби – коронавирус ва у туфайли жорий этилган карантин.

Мамлакатда ишсизлик даражаси 5 фоиздан 5,8 фоизга ошди, бу эса 2,6 миллион киши доимий даромад манбаидан маҳрум бўлган демакдир.  

Испанияда эса ишсизлар сони икки ойда 120 мингга кўпайиб, 3,3 миллионга етган. 

Экспертларнинг таъкидлашича, вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Оммавий равишда ишдан бўшатишларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор Европа давлатлари ҳукуматлари компаниялар ходимлари маошининг катта қисмини тўлаб беришга рози бўлган. 

Францияда эса камида саккиз миллион киши қисмий ишсизлик учун давлатдан компенсация олади. 

Умуман олганда, Европа Иттифоқи бўйича ишсизлик даражаси 0,1 фоизга ортиб, 6,6 фоизга етган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ташқи ишлар вазири: АҚШда зўравонликлар, Европа эса жим

874 22:41 03.06.2020

«Сардоба иши»ни европалик етук мутахассислар текширади – Шавкат Мирзиёев

1246 03:40 17.05.2020

Султон оиласининг Европадаги саргардонлиги...

8597 02:40 14.05.2020

Европага жарроҳликни ўргатган олим – Заҳровий

1039 16:29 08.05.2020

Баъзи давлатлар ва АҚШ штатлари коронавирус карантинини енгиллаштирмоқда 

349 22:45 27.04.2020
« Орқага