Европарламентга сайлов яқинлашгани сари мусулмон сиёсатчиларга таҳдид ортяпти

18:30 16.05.2019 491

Нидерландияда исломофобия ва ксенофобиянинг ортиши мусулмон сиёсатчиларнинг ҳам фаолиятига таъсир кўрсатяпти, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Хусусан, 23 май куни бўлиб ўтадиган Европарламент сайловида қатнашадиган турклар турли таҳдидлар ола бошлаган. Denk партиясининг аъзолари асосан турклардан ва бошқа мусулмонлардан иборат. Европа парламетига сайлов яқинлашгани сари ушбу партия ва унинг сайловда қатнашадиган аъзолари атрофидаги вазият таранглашиб бормоқда.

“Чунки биз ҳақиқатларни айтишдан қўрқмаймиз ва адолатсизликка қарши курашамиз. Таҳдидларга қарамай, биз ўз йшлимиздан қайтмаймиз. Сиёсатчиларга таҳдид қилганлар бутун халққа таҳдид қилган бўлади, чунки мен сайланган депутат сифатида халқнинг манфаатларини ҳимоя қиламан”, – дейди Denk партияси етакчиси Селжук Ўзтурк.

Айрим экстремистлар партиянинг биносига ўт қўйиш билан таҳдид қилган. Бунинг ортидан партия раҳбарияти полицияга мурожаат қилди. Таҳдид қилганлардан баъзилари ушланди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!