«Эй Аллоҳ, агар менга ҳаёт яхшироқ бўлса, мени тирик қолдир»

11:00 07.08.2019 606

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Сизлар бирортангиз, унга етган зарар туфайли ўлимни арз қилмасин. Агар шуни қилишга чорасиз қолса: “Эй Аллоҳ, агар менга ҳаёт яхшироқ бўлса, мени тирик қолдир. Агар менга ўлим яхшироқ бўлса, мени вафот этдир”, деб айтсин” (Имом Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадисдаги хитоб саҳобаларга бўлгани билан ундаги амр умумийдир. Ҳадис Ибн Ҳибон ривоятида: “Сизларнинг дунёларингизга етган зарар туфайли ўлимни арз қилманглар”, дейилган. Масалан, кишининг мол-мулкининг олиб қўйилиши, оила ва фарзандларидан айрилиши ёки хасталикка чалиниш каби ҳолатлар бўлганида мўмин киши ўлимни арз қилмаслиги лозим. Саҳобалардан бир жамоа: “Эй Аллоҳ, энди мен кексайиб қувватдан қолдим, халқдан ажраб қолдим. Мени бундай танг аҳволда ташлаб қўймай, жонимни қабз этгин”, деган эди.

Агар ўлим орзу қилишдан бошқа чораси қолмаган киши: “Менга ҳаёт яхшироқ бўлса, уни ато эт, агар ўлим яхшироқ бўлса, уни бергин”, дейиши мумкин бўлади. Чунки дунёвий бир истакларнинг йўқолиши боис банданинг ўзига ўлим сўраши Аллоҳнинг тақдирига норозилиги бўлади. Зеро, қазои қадарга рози бўлиш иймоннинг шартларидан биридир.

Қайс ибн Аби Ҳозим айтади: “Биз хасталаниб ётган ...ни зиёрат қилиш учун кирдик. У бир сўзни кўп такрорлаб зорланарди. ... Агар Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни ўзига ўлим тилаб дуо қилишдан қайтармаганларида эди, мен албатта ўзимга ўлим сўрардим”, дерди. Кейин бошқа марта келганимизда, девор ортидан ҳол сўрадик. У бундай деди: “Мусулмон киши тупроққа киргизилмагунча ҳар бир қилган нафақаси учун ажр олади”.

Абу Умома айтади: “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: “Мени мусулмон ҳолимда вафот эттир ва солиҳлар (бандаларинг қатори)га қўшгин” (Юсуф сураси, 101-оят)”, деб қилган дуоларини қандай тушуниш мумкин дейилганида, уламолар: “Бу дегани ўлим орзу қилиб сўрашмас, балки ўлимнинг яқинлигини ва ўша пайтдаги ҳолатнинг хайрли бўлишини сўраб дуо қилишдир. Чунки мўминнинг қалби Аллоҳ таоло унга нима хоҳлаётганидан хотиржам бўлмайди. Раббиси ундан рози бўладими ёки аксинчами, банда буни билмайди.

Эҳтимол, Ҳаббоб: “Олдин ўтган дўстларимиз дунёда муҳтожлик кўрмаган эди. Биз эса топганимизни тупроққа сарфлаш билан мусибатландик” дейиш билан “Биз топганимизни бино қуришга сарфлаяпмиз, охиратга захира қилолмаяпмиз. Биз ҳой-ҳавасга муккасидан кетиш билан мусибатландик”, дейди (“Фатҳул бори фи Шархи Саҳиҳил Бухорий”).

Баъзи бир жамоа: “Дунёвий зарар етса киши ўзига ўлим сўрамасин. Агар ухровий зарар етиб, дунёда фитналаниб қолишдан қўрқиш ҳадисдаги қайтариққа кирмайди” дейишди. Абдураззоқ Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: ... Ғаффорий: “Эй вабо, мени олгин”, деди. Шунда унга Алимул Ҳиндий: “Нега ундай дейсан? Ахир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биронтангиз ўлимни орзу қилмасин” демаганмидилар?” деганида, уни мен ҳам эшитганман.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳаёт неъматининг қадрига етиб, шукр қилувчи бандаларидан қилсин!

Манбалар асосида «Коҳ ота бузрук» жоме масжиди имом хатиби
Абдулҳаким ПИРНАЗАРОВ тайёрлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!