“Эй фарзанд, ҳасаддан сақлан"

22:00 11.06.2019 465

“Эй фарзанд, ҳасаддан сақлан. Чунки у энг ёмон йўлдошдир. Айнан у Иблиснинг уйини хароб қилиб, уни ҳалок қилди. Уни дўзах аҳлидан бўлишига ҳамда Ҳақ таолонинг, малоикаларнинг, Пайғамбарларнинг ва барча махлуқотларнинг лаънатига қолишига сабаб бўлди. Аллоҳ таолонинг: «Биз улар ўртасига ҳаёт заруратларини тақсимлаб қўйдик», “Ёки улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсалари учун инсонлардан ҳасад қилурларми?“ деган оятларини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ҳасад - худди олов ўтинни еганидек яхшиликларни ейди» деган сўзларини эшитган оқил ҳасад қилиши мумкинми?“ 

Абдулқодир Жийлоний

Улуғбек Насриддин ўғли

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!