Ахлоқ

“Эй инсон! Роббинг тоатига жидду жаҳд қил"

732

“Эй инсон! Роббинг тоатига жидду жаҳд қил. Сени маҳрум қилганга беришга, алоқани узган билан алоқа ўрнатишга, сенга зулм қилганни кечиришга ҳаракат қил. Жисминг бандалар билан, қалбинг эса уларнинг Раббиси билан бўлсин. Ростгўй бўл, ҳаргиз йўлғон сўзлама. Холис бўл, ҳечам мунофиқлик қилма. Луқмони Ҳаким айтарди: «Эй ўғлим, қалбинг гуноҳкор бўла туриб ўзингни тақводор кўрсатма». Ҳолингга вой бўлсин, фалон - фалонларга ўхшаб икки юзли, икки хил тилли ва икки хил иш қилувчи (мунофиқ) бўлма...

Қалбингга нифоқ (мунофиқлик) ниҳоли ўсибди. Энди динга қайтишга, чин тавбага ва нифоқ арқонларини кесиб ташлашга муҳтожсан. ...

Ҳолингизга вой бўлсин, Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қиласизлару қалбингиз билан Ундан бошқага юзланасизлар...“

Абдулқодир Жийлоний

Аллоҳ учун қилиниши керак бўлган амалларни бошқа мақсадда қилишнинг барчаси Ундан бошқага юзланиш ҳисобланади. Қалблар ислоҳ бўлмагунча жамият ислоҳ бўлмайди. Ҳар биримиз қалбимизни ислоҳ қилишга киришайлик!

Улуғбек Насриддин ўғли

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сафар узоқ, аммо йўл учун озуқамиз йўқ!

385 18:00 10.10.2019

Абдулқодир Жийлонийдан дурдона насиҳатлар

920 15:30 04.10.2019

“Ҳақиқий мўминлар ўлим келганида Роббилари ҳузурида тайёрлаб қўйилган яхшиликларни кўрадилар”

572 20:00 25.09.2019

«Сиз хотиржам бўлинг, бу одамларнинг ҳаммаси сизники. Фақат бир яримта одам мен томон, холос!»

1182 14:00 24.09.2019

Раббим, қалбларимизга тақво бeр!

533 08:00 24.09.2019

«Агар қалб Аллоҳдан бошқасини тарк қилса...»

490 22:05 14.09.2019
« Орқага