Ислом

«Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади»

1589

Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150,000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди.

 Ҳеч қанча вақт ўтмай 850 минг жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эти. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида сўриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди: 

— «Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоҳу анҳу: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар.
Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим».

Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди.

Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қаташмоқчилигини ва 8000 доллар ажратганини, унинг 4000 доллари беморга, қолган 4000 доллари эса икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5000 доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.

Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди.

У оддий бир оиладан чиққан камтаргина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани, лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. 

Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.

Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:

«Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади».

Икром Шариф

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус Мисрга ҳам етиб келди

1440 09:46 15.02.2020

Миср аҳолиси 100 миллиондан ошди, ҳукумат хавотирда

1365 14:00 12.02.2020

Мисрдаги вазирликлар янги пойтахтга кўча бошлайди

824 16:00 10.02.2020

Тошкент ислом институти ўқитувчиси 27-Халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашади

1006 09:00 07.02.2020

Мисрдаги ОТМда ниқоб тақиқланди

2006 15:00 05.02.2020

Шараф – мусулмонликда!

4695 12:25 04.02.2020
« Орқага