Илм

“Эй Салмон, сенинг отанг ким?”

1975

Умар розияллоҳу анҳу Салмон Форсийни Ироққа юбордилар.

“Ла илаҳа иллаллоҳ”га “Лаббай!” деган, тоғутга кофир бўлган, оловга сиғинишни тарк қилган, ота-онасини, бола-чақасини, юртини ташлаб, чўл-у биёбонлардан ошиб, денгизларда сузиб Мадинага етиб келган Салмон эдилар бу киши! У зотнинг мукофоти – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларидир: “Салмон биздан, оли байтдан, Салмон биздан, оли байтдан” (Ҳоким ривояти). Бу энг олий нишондир.

Араблар бир куни боболари билан фахрланиб, мақтанишди. Даврада Салмон ҳам бор эдилар. 

– Эй Салмон, сенинг отанг ким? – деб сўрашди.

– Отам Исломдир, ундан бошқа отам йўқ! Кимлар Қайс билан, кимдир Тамим билан фахрланса, мен Ислом билан ғурурланаман, – дедилар.

Умар розияллоҳу анҳу Салмон Форсийни Ироққа амир қилиб юбордилар. Салмон розияллоҳу анҳу эшакка миниб, йўлга тушдилар. Қаранг! Бутун дунёга ҳукмини ўтказган саҳобалар эшак миниб юрардилар. Ироқ аҳли янги бошлиқни кутиб олиш учун шаҳар ташқарисига чиқдилар. Улар Салмон Форсийни кўриб сўрадилар: 

– Йўлда Умар бизга юборган амирни кўрмадингми?

– Ўша менман!

– Устимиздан кулма!

– Аллоҳга қасам, мен Салмон Форсийман.

Ироқ аҳли амири энг камбағалдай кўринадиган бу диндан ажабланиб қолди.

Салмон розияллоҳу анҳу зиммасига юклатилган вазифани бажаришга киришдилар. Маошини учга бўлардилар: бир қисмини садақа қилар, бир қисмини биродарларига ҳадя этар, бир қисмини рўзғорларига ишлатар эдилар. Бу улуғ зотлар ҳақиқий ғариблик роҳатини яхши билар ва амал қилардилар.

“Қалблар тизгини” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саодат қидирган инсон – Салмон  Форсий розияллоҳу анҳу (2-қисм)

985 23:00 26.07.2019

Саодат қидирган инсон – Салмон  Форсий розияллоҳу анҳу

999 22:05 24.07.2019

«Тақсимот қилаётган пайтингда Парвардигорни ёд қил»

757 17:00 29.05.2019

Саҳобалар: Салмон Форсий

897 19:00 21.12.2018

Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари

1142 16:00 13.12.2018
« Орқага