Илм

«Эй яхшилик истовчи кутиб ол. Эй ёмонлик тиловчи чеклан»

739

Рамазон ойи учун Расулуллоҳ эълон қилган ушбу шиорнинг маъноси нима?

Албатта бу енгил кунлардир. Бизларга Аллоҳнинг улуғ ойи муборак Рамазон ойи кириб келаябди. Аллоҳ субханаҳу ва таоло бу ойни муҳаббат хабарчиси, раҳмат элчиси ҳамда мағфиратни билдириш ойи бўлишини хоҳлади.

Бу ойнинг фазилатини  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз хутбасининг аввалида халоиққа шундай билдирдилар:
"Эй одамлар! Сизларга буюк ой кириб келмоқда. Аллоҳ сизларга бу ойнинг рўзасини фарз қилди. Кечалари уйғоқ бўлишни сизлар учун мен суннат қилдим". 

Сўнгра сўзларида давом этиб бу ойни кўнгил сўраш ойи экани, яъни яхшилик, бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш ва раҳм-шафқат ойи экани ҳамда бир-бири билан тортишиб қолганлар ислохга келадиган, узилиб қолганлар боғланадиган, дўстлик ва биродарлик туйғулари кенгаядиган ой эканини васф қилиб берди. 

Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг нишонларини ўз сўзи билан тушунтириб шундай дедилар: 
"Эй яхшилик истовчи кутиб ол. Эй ёмонлик тиловчи чеклан".

"Эй яхшилик истовчи кутиб ол", ўзинг билан Аллоҳни бандалари ўртасида меҳрибонлик алоқаларини ҳамда дўстлик ва биродарлик йўлакларини кенгайтир. 

"Эй ёмонлик тиловчи чеклан", Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг бандаларидан зарарларингни чеклаб қўй. Инсонларга ва Аллоҳ таолонинг бирорта бандасига зулм ва озорларинг чангалини ёйишга урунма. Мана шу Расулуллоҳ айтган балки Рамазон ойининг нишони эканини эълон қилган сўзининг маъносидир. 
"Эй яхшилик истовчи кутиб ол. Эй ёмонлик тиловчи чеклан".

Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Синовлар ва 8 йилдан ошиқ муддатдан бери амал қилмай келинаётган ечим

1751 07:00 09.04.2020

Шайх Муҳаммад Саид Бутий тавсия қилган вирдлар

1481 19:30 06.04.2020

Мусулмон киши нафсини қандай поклайди?

1528 12:30 06.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

757 19:00 03.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

503 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

569 19:00 25.03.2020
« Орқага