Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Facebook фаластинлик фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмоқда

431

Ижтимоий медиа гиганти Meta 2021 йилнинг май ойида, камида 254 фаластинлик, жумладан, 66 бола ва 39 аёл ҳалок бўлган  Ғазо секторига 11 кунлик ҳужум пайтида фаластинлик фойдаланувчиларини ноҳақ таъқиб қилган.

Business for Social Responsibility (ВSР) мустақил консалтинг компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотида компаниянинг цензура амалиётида икки хил стандартларни қайд этди.

Хусусан, Фаластин ҳақидаги араб тилидаги контент хештегларни олиб ташлаш ва қайта алмашиш блоклари каби пост чекловлар жорий этилган. Фаластинлик журналистлар уларнинг WhatsApp аккаунтлари блоклангани ҳақида хабар берган. Кейинчалик Meta бундан хабар топгандан кейин аккаунтлар қайта тикланган. 

Айни пайтда, ибронийча постларга деярли ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаган. 

«Meta’нинг 2021 йил май ойида қилган ҳаракатлари фаластинлик фойдаланувчиларнинг сўз эркинлиги, йиғилишлар ва уларда сиёсий иштирок этиш инсон ҳуқуқлари, шунингдек, ахборот тарқатиш ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади», — дейилади ҳисоботда.

Meta Inc дунёдаги энг йирик ижтимоий медиа веб-сайти Facebook, шунингдек, машҳур Instagram ва WhatsApp иловаларига эгалик қилади.

«Кўриб чиқилган маълумотларга кўра, арабча контент ҳар бир фойдаланувчига нисбатан (масалан, Фаластин овозини нотўғри олиб ташлаш) кўпроқ қўлланилган. ВSР ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, араб тилида “потенциал хавфли” контентлар сони иброний тилидаги шу турдаги контентларга қараганда кўпроқ», — дейилади ҳисоботда. 

Meta'нинг қўшимча қилишича, зўравонлик авж олиши арафасида, жумладан, Исроилнинг бир қатор провокациялари, хусусан, ўтган йили Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши оқибатида  Исроил ва Фаластинда "глобал техник носозлик" кузатилди. 

Ал-Ақсо хештеги ҳам компания томонидан блокланган. Meta компаниясининг глобал инсон ҳуқуқлари бўйича директори Миранда Сиссонс хатога йўл қўйган шахс “инсон” экани ва улар бу ҳақда хабардор бўлгач, ҳештег блокировкаси тузатилганини айтган. 

Meta ўз ҳисоботида, ВSР хулосаларига жавобан, у бу "қасддан ёки мақсадли эмас, балки ўн миллионлаб одамларга таъсир қилган глобал хато" эканини қўшимча қилди. 

"Биз АҚШ қонунларига риоя қилишимиз керак бўлган Америка компаниясимиз", — дейилади ҳисоботда.

Шунга қарамай, ВSР ҳисоботида "Meta'нинг 2021 йил май ойида қилган ҳаракатлари фаластинлик фойдаланувчиларнинг сўз эркинлиги, йиғилишлар ва уларда сиёсий иштирок этиш инсон ҳуқуқлари, шунингдек, маълумот ва тушунчалар билан бўлишиш имкониятларини бузган" деган хулосага келди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Темурнинг охирги юриши

76 20:05 28.09.2022

Россияда хусусий самолётларда парвозларга талаб кескин ошди

176 18:25 28.09.2022

«Пахта иши»: Президентга мурожаат сабаблари. Россия-Украина: бизнес зарарда(ми?)

160 18:05 28.09.2022

44 кун: қаҳрамонлик, ғалаба ва озодлик

173 17:45 28.09.2022

Россия фуқароси бўлмасангиз, хавотир олманг!

394 17:20 28.09.2022

Иброҳим Раисий Ўзбекистонни Чобаҳор битими ва Шимол-жануб йўлагига қўшилишга таклиф қилди

295 16:55 28.09.2022
« Орқага