Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Facebook, Google, Apple компанияларининг Ўзбекистонда тўлаган солиқ миқдори очиқланди

564

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилишига кўра, электрон хизмат кўрсатувчи хориж компаниялари Ўзбекистон давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум қилинди.

2020 йилда Facebook 5,9 миллиард, Google 3,4 миллиард, Apple 1,9 миллиард, Netflix 190 миллион, Booking.com 181 миллион, Yandex 136 миллион сўм миқдорида солиқ тўлаган. 2021 йил 1 чоракда мазкур компаниялар давлат бюждетига 4,3 миллиард сўм солиқ тўлаган.

1 апрель ҳолатига жами 26 та солиқ тўловчи хорижий компания рўйхатга олинган. 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хориж компаниялари учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш тартиби жорий этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Давлат солиқ қўмитаси Кушербаевни судга берди

1015 16:20 27.04.2021

Солиқ органлари “куч ишлатар” идора эмас...

830 07:00 16.04.2021

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга қандай енгилликлар яратилди?

796 17:00 07.02.2021

Исроил бир неча ойлик солиқ тушумларини Фаластинга ўтказиб берди

1010 10:30 03.12.2020

Миллиардер Трампнинг йиллаб солиқ тўламай келгани маълум бўлди

984 15:05 28.09.2020
« Орқага