Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Facebook  ва Instagram'ни блоклашнинг қандай зарарлари бор?

1230

Ўтган ойдан бошлаб Facebook  ижтимоий тармоғидан фойдаланишда муаммолар вужудга келди (Instagram  ҳам қўшилди шекилли, жуда секин ишлаяпти). Очиқча айтганда 3,2 млн аудитория блокланди.

Кўпинча биз ижтимоий тармоқларга фойдаланувчи сифатида кирамиз. Яъни, маълумот кўрамиз, улашамиз. Аслида эса бу икки ижтимоий тармоқ реклама орқали даромад қилади ва айни пайтда жуда кўп бизнеслар (айниқса Тошкентда) ўз рекламаларини ижтимоий тармоқларда жойлашади. Карантин бошланганда ижтимоий тармоқларда реклама сезиларли равишда кўпайган эди. Сабаби, ҳамма уйда, ҳамманинг қўлида телефон. Ўзингизга керакли аудиторияни танлаш имкони мавжуд. Қисқаси, facebook  ва instagram  реклама учун ҳар томонлама қулай платформа.

Келинг, мен сизга, касбим тақозосига кўра бу ижтимоий тармоқлар блокланганлигини иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ўзим билган зарарларини санаб бераман.

1. Асосий аудиторияси facebook ва instagram 'да бўлган кўп бизнесларда тушум камаяди.

Қандай қилиб дейишингиз мумкин, келинг қисқача тушунтирадиган бўлсам. Жуда кўп бизнеслар ўзларининг рекламаларини facebook  ва instagram 'га жойлашади. Яъни пулли реклама қилинади. Сиз кўрган реклама айнан сиз кўришни истагингиз учун сизга кўринади. Ҳа, facebook  ва instagram  алгоритми шундай ишлайди. Киришга чеклов жорий этилгандан сўнг, ўз-ўзидан бизнес эгалари рекламаларни камайтиришади, сабаби, аудитория аввалгидай актив бўлмайди. Бу эса ўз-ўзидан бизнесни қисқаришига, ходимлар сонини камайтиришга ёки ривожланмасликка, солиқлар тушумини камайишига сабаб бўлиши мумкин (карантинда шу кам эди ўзи...)

2. Солиқ тушуми камаяди.

Қандай солиқ деб ҳайрон бўлишингиз мумкин, Facebook ва instagram июнь ойидан бери Ўзбекистонда қилинадиган рекламалардан ҚҚС тўлаб келаётган эди (https://tax.uz/en/site/companys). Блоклангандан кейин компаниялар сезиларли равишда рекламаларини камайтиришди. Бу ўз-ўзидан солиқ тушумига зарар келтирса керак.

3. Хавфсизлик бир тийинга айланади.

Facebook блокланган сўнг, Ўзбекистонда яна ВПНлар оммалашди. Жуда кўп бепул ВПНлар фақатгина маълумот йиғишади ва уларни учинчи қўлга сотишади. Кўряпмизки, давлат ташкилотлари ҳам янгиликларни facebook'ка жойлашяпти. Улар facebook'ка қандай киряпти деб ўйлайсиз, албатта ВПНлар орқали. Буёғини ўзингиз тасаввур қилинг...

Fikrbank канали netblocks.org  сайтига асосланиб ёзишича, 20 кундан бери facebook'ка кириш имконияти чекланганлигини ҳисобига, давлат иқтисодиётига тахминан 30 миллион доллар (!) зарар келтирилди.

Умуман олганда, блоклаш бизга фақат ва фақат зарар келтиради. Бор гап шу...

Пост ВПН орқали жойланди.

Темурбек АДҲАМОВ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Фейсбук исломофоб постларни ўчирмаяпти”

661 09:30 10.04.2021

Хитойлик хакерлар уйғурларни нишонга оляпти

994 17:30 25.03.2021

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блокланадими?

1824 19:00 20.02.2021

Форобий, маймунлар ва пашшалар

4570 00:08 15.01.2021

Фаластинлик журналистлар Фейсбукдан норози

463 14:30 11.01.2021

Фейсбукда исломофобия тақиқланадими? 

1233 19:05 26.10.2020
« Орқага