Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Фаластин биздан узр сўрасин!”

934

Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Найёф Ҳажраф Фаластиндаги сиёсий гуруҳлар узр сўраши кераклигини айтмоқда. Унинг эътирозига бу гуруҳларнинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши борасидаги позицияси сабаб бўлди.

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Ҳажраф Фаластин гуруҳларининг Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгаши ҳақидаги сўзларини “масъулиятсизларча айтилган иғво ва таҳдид” деб атаган. У Фаластиндан ва шахсан унинг президенти Маҳмуд Аббосдан узр сўрашини талаб қилди.   

Ўтган ҳафта Рамаллоҳ ва Байрутда Фаластиндаги сиёсий гуруҳларнинг етакчилари йиғилиб, БААнинг Исроил билан яқинлашиши фонида Фаластин манфаатларини ҳимоялаш масаласини муҳокама қилган. Улар БАА ҳукуматини хоинликда ва фаластинликларни орқадан пичоқлашда айблади.  

БАА ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилиши ҳақида 13 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп эълон қилди. Икки давлат вакиллари 15 сентябрь куни Вашингтонда битим имзолаши кутилмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинга ёрдам нега камайиб кетди?

744 19:37 23.10.2020

Фаластинликлар БАА делегациясининг “Ал-Ақсо”га киришини истамади

879 13:00 19.10.2020

“Исроил Фаластин ҳудудидаги ноқонуний қурилишларни тўхтатиши керак”

258 12:40 16.10.2020

Фаластинлик маҳбус: “Ё мени озод қилишади ёки мен ўламан...”

743 14:55 15.10.2020

Намоз ўқиётган фаластинликлар Исроил кучларининг ҳужумига учради

1209 09:05 10.10.2020

Исроил Фаластиндаги мактабни бузмоқчи

486 17:05 09.10.2020
« Орқага