Янгиликлар

Фаластин БМТга: «Бизни Исроил босқинидан ҳимоя қилинглар!»

925

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида янги турар жойлар қуриш ҳақидаги режасини қоралаб, БМТ Хавфсизлик Кенгашини Фаластинни бундай оккупациядан ҳимоялаш борасидаги мажбуриятини бажаришга чақирди.

Маълум бўлишича, Исроил Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун яна 250 та турар жой қурмоқчи.

«Бундай мустамлакачи чоралар Қуддусни Фаластиндан ажратиб олиш ва Фаластин шаҳарларини бир-биридан узоқ «кантонлар»га айлантиришга қаратилган оккупация режасининг бир қисмидир», – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2016 йилнинг декабрида қабул қилган резолюцияга кўра, Исроилнинг Ғарбий соҳилда турар жой қуриши тақиқланган. Исроил мазкур резолюция талабларини бажармай келмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил орқали жўнатилган БАА ёрдамини Фаластин қабул қилмади

901 12:30 22.05.2020

БМТ: “Фаластин умидсизларча ёрдам сўраяпти!”

603 10:00 22.05.2020

Хитой Фаластин масаласида Исроилга  қарши чиқди

1312 18:30 21.05.2020

“Фаластин тақдирини араблар, насронийлар ва яҳудийлар ҳал қилишлари керак” – Эрон ТИВ

799 21:13 20.05.2020

Шарқий Қуддусда қанча фаластинлик яшаши маълум қилинди

569 12:00 20.05.2020

Фаластин Исроил ва АҚШ билан тузилган барча келишувлардан чиқди

849 11:04 20.05.2020
« Орқага