Янгиликлар

«Фаластин ҳудудининг ҳар қандай аннексияси халқаро ҳуқуққа зид»

777

БМТ Бош котиби Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг бу лавозимга яна сайланадиган бўлса, Фаластин ҳудудининг бир қисмини аннексия қилиш ваъдасидан хавотир билдирди.

Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, аннексия халқаро ҳуқуққа зиддир ва тинчлик музокаралари қайта бошланиш эҳтимолини шубҳа остига қўяди. 

Куни кеча Биньямин Нетаньяҳу агар партияси сайловда ютиб чиқса, Иордан дарёси водийсини ва Ўлик денгизнинг шимолий қисмини аннексия қилишга, яъни Исроил ҳудудига мажбуран қўшиб олишга ваъда берди.

БМТ Бош котиби эса бундай қадамлар минтақадаги тинчлик учун ҳалокатли оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қатар: “Фаластин ерларининг аннексиясини тан олмаймиз”

349 16:30 03.06.2020

Исроил: кўчириш буйруқларининг 90 фоизи фаластинликларга берилган

336 21:30 02.06.2020

Фаластин: “Исроил аннексияси уруш демакдир”

561 11:00 02.06.2020

Исроил армияси Фаластин ерларини ўзлаштиришга тайёргарлик кўряпти

504 10:30 02.06.2020

Исроил полицияси хаста фаластинликни отиб ўлдирди

535 20:30 01.06.2020

Қуддус волийси ўн еттинчи марта ҳибсга олинди

498 17:04 01.06.2020
« Орқага