Янгиликлар

Фаластин икки ҳафта ичида тинчлик шартномасини имзолашга тайёр

1159

Агар Исроил Шарқий Қуддусда пойтахти бўлган Фаластин давлатини тузишга рози бўлса, Фаластин икки ҳафта ичида тинчлик шартномасини имзолашга рози. Бу ҳақда Фаластин президенти матбуот котиби Набил Абу Рудейна маълум қилди. Қўшма Штатлар таклиф қилган Фаластин-Исроил келишув режаси тинчликни узоқлаштириб, катта талофатларга олиб келиши мумкин, деди у.

"Исроил музокаралардан бош тортмоқда, исроилликлар истило абадий давом этишини истайди", деб таъкидлади Фаластин маъмурияти вакили. Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп 28 январ куни "аср битими" тафсилотларини эълон қилди.

Ҳужжатга кўра, Қуддус Исроилнинг пойтахти деб тан олинган, Фаластин мустақил, аммо ўз чегараларини назорат қила олмайдиган, қуролсизланган давлатга айланади. Трамп Фаластиннинг пойтахти сифатида Қуддуснинг шарқидаги, хавфсизлик девори ортида жойлашган Абу Дис қишлоғини таклиф қилган. Фаластин АҚШнинг режасини қатъиян рад этди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси ва Европа иттифоқи ушбу ҳужжатнинг қабул қилинмаслиги ҳақида баёнотлар берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинда фавқулодда ҳолат муддати узайтирилди

185 17:30 03.04.2020

Бир фаластинлик бутун шаҳарни ҳимоя ниқоби билан таъминлади

681 16:00 03.04.2020

Исроил Фаластиннинг 85 фоизини босиб олган

787 17:00 02.04.2020

Фаластин Исроил турмаларидаги фуқароларини коранавирусдан ҳимоялашни сўради

281 20:30 30.03.2020

Фаластин, Тринидад ва Тобагода коронавируснинг илк қурбонлари

425 15:30 26.03.2020

Фаластинда амнистия эълон қилинди

321 17:30 23.03.2020
« Орқага