Янгиликлар

«Фаластин ишғоли – энг узоқ давом этаётган ишғол»

749

БМТнинг Фаластиндаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Майкл Линкнинг айтишича, Исроилнинг Фаластин ерларини 52 йилдан бери ишғол қилиб туриши дунё бўйича энг узоқ давом этаётган ишғолдир.

Линк БМТ Бош Ассамблеясининг инсон ҳуқуқлари муҳокама қилинган Учини қўмитаси йиғилишида йиллик ҳисоботини тақдим этди.

“Исроилнинг 12 йилдан бери Ғазони ҳаводан, денгиздан ва қуруқликдан қамал қилиб тургани дунё кун тартибининг юқорисидан ўрин олиши керак бўлган адолатсизликдир. Ғазо қамали тўртинчи Женева шартномасининг 33-моддаси билан тақиқланган оммавий жазолаш усулидир”, – деди у.

Линк келтирган маълумотга кўра, охирги 40 йилда Исроилнинг Фаластин ерларида ноқонуний турар жой қуриши 800 баравар ортган.

У халқаро ҳамжамиятни норозилик сифатида Исроилда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бойкот қилишга чақирди.

Манба: Анадўли агентлиги

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинлик йигит: «Ўша куни қайта-қайта ўлдим...»

826 18:00 12.11.2019

Ғазода яна ўнлаб фаластинлик яраланди

207 16:00 09.11.2019

Puma зулмга ҳомийлик қилмоқда

3257 18:00 30.10.2019

«Ғазо ва Ғарбий соҳил бирлашмагунча фаластинликларнинг аҳволи яхшиланмайди»

485 17:30 29.10.2019

Фаластин БМТга: «Бизни Исроил босқинидан ҳимоя қилинглар!»

699 11:00 15.10.2019
« Орқага