Янгиликлар

Фаластин Исроил ва АҚШ билан тузилган барча келишувлардан чиқди

875

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кеча, 19 май куни Исроил ва АҚШ билан тузилган барча келишувларнинг амал қилиши тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Фаластиннинг расмий агентлиги ҳисобланувчи WAFA хабар бермоқда. 

Аббоснинг таъкидлашича, Исроил ва АҚШ билан тузилган келишувлар бўйича мажбуриятларни Фаластин ўзидан соқит қилди. Бундан ташқари, у Исроилни Фаластин ҳудудини аннексия қилишга уринишда, АҚШни эса бунинг учун Исроилга кўмаклашишда айблади. 

Эслатиб ўтамиз, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу 17 май куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилининг бир қисмини аннексия қилиш вақти келганини айтган эди. АҚШ раҳбарияти эса аннекия Исроилнинг ихтиёрида эканини ва уни қўллаб-қувватлашини билдирган.   

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған Исроилнинг Фаластиндаги ҳаракатларини қоралади

1030 09:30 26.05.2020

Исроил орқали жўнатилган БАА ёрдамини Фаластин қабул қилмади

929 12:30 22.05.2020

БМТ: “Фаластин умидсизларча ёрдам сўраяпти!”

636 10:00 22.05.2020

Хитой Фаластин масаласида Исроилга  қарши чиқди

1352 18:30 21.05.2020

“Фаластин тақдирини араблар, насронийлар ва яҳудийлар ҳал қилишлари керак” – Эрон ТИВ

811 21:13 20.05.2020

Шарқий Қуддусда қанча фаластинлик яшаши маълум қилинди

581 12:00 20.05.2020
« Орқага