Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластин президенти Рим папаси билан учрашди

1017

Рим папаси Франциск Исроил – Фаластин можаросини “икки давлат” тамойили асосида ҳал этиш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда у Ватиканда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашув чоғида айтиб ўтган.

Ватикан матбуот хизмати хабарига кўра, Аббос ва Рим папаси халқаро ҳамжамиятнинг фаол кўмагида “икки давлат” тамойилига асосланган келишувга эришиш учун Фаластин ва Исроил ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, улар “Қуддус низо эмас, балки бирдамлик маскани сифатида ҳамма томонидан тан олиниши, у барча иброҳимий динлар учун муқаддас шаҳар мақомини, ўзига хослиги ва умуминсоний қийматини сақлаб қолиши кераклигини” қайд этди. 

Ҳар икки етакчи “тинчлик учун саъй-ҳаракатларни зудлик билан амалга ошириш, қурол ишлатишдан қочиш ҳамда экстремизм ва фундаментализмнинг барча шаклларига қарши курашиш зарурлиги” борасида ҳамфикр эканлигини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ: Нью-Жерсида кўчага «Фаластин йўли» номи берилди

259 15:00 19.05.2022

Нақба - Фаластин халқининг мажбурий кўчирилиши тимсоли

175 16:50 16.05.2022

Фаластинда Ал-Жазира мухбири отиб ўлдирилди

655 15:14 11.05.2022

Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирда

1171 09:30 10.05.2022

Ҳожи Ғассон Юнус – Ақсонинг «Абу Ҳурайра»си

540 16:20 09.05.2022

ХАМАС расмийси: Ал-Ақсога бостириб кириш унинг исломий характерини ўзгартирмайди

604 16:40 22.04.2022
« Орқага