Янгиликлар

Фаластин, Тринидад ва Тобагода коронавируснинг илк қурбонлари

379

Яқин Шарқдан Кариб денгизигача, covid-19 касаллигини келтириб чиқарадиган коронавирус билан боғлиқ ўлимнинг миқёси кенгайишда давом этмоқда.

Иорданиянинг Ғарбий соҳилида Исроил томонидан ишғол қилинган фаластинликлар истиқомат қиладиган Бидоу қишлоғида чоршанба куни 60 ёшли аёл коронавирусдан вафот этганини хабар қилишди.

Ғарбий Соҳилнинг айрим қисмларида ҳукмронлик қиладиган Фаластин маъмурияти вакили Иброҳим Мелхамнинг сўзларига кўра, у касалхонага ётқизилган.

Ғарбий Соҳил ҳам, Исроил ҳам қамал ҳолатида. Ғарбий Соҳилдаги Фаластин расмийлари чоршанба ҳолатига кўра тасдиқланган 62 ҳолатни маълум қилди.

Аммо Ғазо минтақасида Фаластиннинг "Хамас" томонидан назорат қилинадиган ва Исроил қамали остида бўлган ҳудуддаги ёпиқ ҳолат авж олган вазиятни янада кучайтиради, деган хавотирлар кучаймоқда.

Уруш оқибатида қийналган ҳудудда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги чоршанба куни яна еттита коронавирус касаллиги аниқлангани ва Ғазодаги барча беморларнинг сони тўққиз киши эканини айтган. Янги инфекциялар биринчи икки бемор билан алоқада бўлган хавфсизлик ходимлари орасида пайдо бўлган, дейилади вазирлик баёнотида.

Гуманитар ёрдам гуруҳлари огоҳлантиришича, ўнлаб йилдан кўпроқ давом этган уруш ва қамалдан сўнг аҳоли зич жойлашган Ғазода соғлиқни сақлаш тизими коронавирус тарқалишининг олдини олишга қодир эмас.

Айни пайтда, вирус дунёнинг янги-янги қисмларида одамларнинг ҳаётини вайрон қилишда давом этмоқда. Кариб денгизидаги эгизак ороллар мамлакати Тринидад ва Тобаго чоршанба куни коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳақида хабар беришди. Соғлиқни сақлаш вазири Терренс Далесинг марҳумнинг кекса одам бўлганлигини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хамас делегацияси Москвага расмий ташриф билан келди

572 17:00 02.03.2020

Эрон: Қуролли кучлар коронавирусга қарши ташланмоқда

922 12:00 24.02.2020

“Намойишчиларга шафқатсизларча муомала қилинди”

385 10:20 19.02.2020

“Исроил араб давлатлари билан ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақида келишув тузмоқчи”

704 12:05 10.02.2020

Эрдоған: “Трампнинг “тинчлик режаси” хом хаёлдан бошқа ҳеч нарса эмас”

1101 11:00 10.02.2020
« Орқага