Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинда Араб давлатлари лигасини “дафн қилишди”

1687

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Араб давлатлар лигасини рамзий дафн этиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. Ташкилот Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг Исроил билан алоқаларини нормашллаштирганини қоралашни рад этгач, фаластинлик ёшлар ўз муносабатини шу тарзда билдирди. 

Калкилия шаҳри яқинидаги Кафр-Каддум алоҳи пунктида бўлиб ўтган рамзий маросимда Араб давлатлари лигасининг логотипи ёпиштирилган тобут кўчалардан олиб ўтилди. Шундан сўнг жаноза ҳам ўқилди. 

Фаластин БААнинг қарорини қораловчи резолюция лойиҳасини Араб давлатлари лигасига киритган эди, бироқ ташкилотга аъзо мамлакатлар қўллаб-қувваламагач, лойиҳани қайтариб олди. “Биз Исроил ва БАА ўртасидаги келишувни рад этамиз”, – деди Фаластин Ташқи ишлар вазири Риёз Маликий. 
Кеча, Баҳрайн ҳам Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатиши ҳақида эълон қилинди. Бунга жавобан Фаластин Баҳрайндаги элчисини чақириб олди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинга ёрдам нега камайиб кетди?

745 19:37 23.10.2020

Фаластинликлар БАА делегациясининг “Ал-Ақсо”га киришини истамади

880 13:00 19.10.2020

“Исроил Фаластин ҳудудидаги ноқонуний қурилишларни тўхтатиши керак”

258 12:40 16.10.2020

Фаластинлик маҳбус: “Ё мени озод қилишади ёки мен ўламан...”

743 14:55 15.10.2020

Намоз ўқиётган фаластинликлар Исроил кучларининг ҳужумига учради

1209 09:05 10.10.2020

Исроил Фаластиндаги мактабни бузмоқчи

486 17:05 09.10.2020
« Орқага