Фаластинда саҳифалари нотўкис Қуръони Карим йиғиб олинади

12:00 02.09.2018 601

Қуддус муфтийси Муҳаммад Ҳусайн фаластинликларга мурожаат қилиб, саҳифалари етишмайдиган Қуръони Карим тарқалганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда IslamToday нашри хабар бермоқда.

Муфтийнинг айтишича, мазкур нашр Мисрнинг Ал-Азҳар университети 2015 йилда берган изнга асосан Миср-Сурияни нашриётида чиқарилган. Унда тўртта саҳифа камлиги айтилмоқда: 192, 195, 196 ва 199.

Муҳаммад Ҳусайн кутубхоналар ва фуқаролардан саҳифалари нотўкис нашрни диний идорага топширишни сўради.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!