Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинга ёрдам нега камайиб кетди?

936

2013 йилгача Фаластин бюджетига ташқаридан келадиган ёрдамнинг йиллик миқдори қарийб 1,1 миллиард доллар эди. Ёрдамлар йил сайин камайиб бориб, 2019 йилда 500 миллион долларга тушиб қолди.

Фаластин Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2016 йилгача энг катта ёрдам АҚШ ва Саудия Арабистонидан келган. 2013 йилда АҚШ Фаластинга 350 миллион доллар ёрдам берган. Бироқ 2012 йилда Фаластинга БМТга аъзо бўлмаган кузатувчи давлат мақомининг берилиши ва бунинг ортидан Фаластиннинг халқаро ташкилотларга аъзо бўла бошлаши ортидан Вашингтон кўмакни камайтиришга тушди. 2017 йилнинг мартидан бери бирор цент ҳам ажратмади. АҚШ шу орқали Фаластинни Исроил билан музокара бошлашга мажбурламоқчи.  

Саудия Арабистони эса 2019 йилнинг дастлабки саккиз ойида Фаластинга 130 миллион доллар ёрдам берган эди, жорий йилда бу кўрсаткич 30,8 миллион долларга тушди. 

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ойда БАА ва Баҳрайн ҳамда Исроил ўртасидаги алоқаларни нормаллаштириш бўйича Вашингтонда ўтказилган битим имзолаш маросимида бой давлатлардан Фаластинга ёрдам кўрсатмасликни сўради.   

Фаластин Молия вазирлигининг билдиришича, жорий йил август ойи охиригача Фаластин бюджетига ташқаридан 280 миллион доллар келиб тушган. Бу ёрдамнинг 241 миллион долларини Европа Иттифоқи ва Жаҳон банки берган. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Черковни ёқмоқчи бўлган экстремистни мусулмонлар тўхтатиб қолди

392 12:05 05.12.2020

Баҳрайннинг янги қарори ҳам Фаластиннинг танқидига учради

521 11:00 04.12.2020

Исроил бир неча ойлик солиқ тушумларини Фаластинга ўтказиб берди

760 10:30 03.12.2020

“Фаластинликлар ҳайдалиб, уйлари яҳудийларга бериляпти”

704 16:30 01.12.2020

Ғазодаги бир миллиондан ортиқ фаластинлик қашшоқликда яшамоқда

273 10:06 28.11.2020

“Тинчлик мукофотига номзоди кўрсатилганларнинг қўли қонга ботган”

1088 18:00 26.11.2020
« Орқага