Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинлик журналистлар Фейсбукдан норози

444

Фаластин оммавий ахборот воситалари Фейсбук тармоғи цензура қўллаётганидан ва Фаластин ҳақидаги контентни ўчириб ташлаётганидан норози. 

The New Arab нашрининг хабар беришича, Фаластин оммавий ахборот воситалари ўз норозилигини билдириш мақсадида шанба куни Фейсбукка икки соатлик бойкот эълон қилди. Акцияда Фаластин телевидениеси, Quds News Network ва Shehab ахборот агентлиги, Palestine Today TV ва яна бир қанча медиа ташкилотлари қатнашди. 

Ўтган йилнинг майида Фейсбук тармоғи фаластинлик ўнлаб фаоллар ва журналистларнинг аккаунтларини ҳеч бир сабабсиз ўчириб ташлаган, бу ишини фақатгина мазкур аккаунтлар умумий стандартларга жавоб бермагани билан изоҳлаган. 

Ижтимоий тармоқларда Фаластин билан боғлиқ контент цензурасини кузатиб борадиган Sada Social лойҳаси доирасида аниқланишича, Фейсбукда араб давлатларининг Исроил билан алоқа ўрнатишини танқид қилган Фаластин ва араб саҳифаларидаги контентнинг ўқувчиларга етиб бориш даражаси ўтган ойда бирданига пастлаб кетган.  

Фейсбук Фаластин билан боғлиқ контентнинг цензура қилиниши учун Исроил билан ҳамкорлик ўрнатган ҳамда ўтган йилнинг июнида цензура бўйича исроиллик эксперт Эми Палморани кузатув кенгаши аъзолигига қабул қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блокланадими?

1380 19:00 20.02.2021

Форобий, маймунлар ва пашшалар

4310 00:08 15.01.2021

Фейсбукда исломофобия тақиқланадими? 

1216 19:05 26.10.2020

"Фейсбук роҳинжалар геноциди бўйича эҳтимолий далилларни бермаяпти”

1221 09:00 12.08.2020

Раддия: Мубашшир Аҳмад домланинг муфтий бўлиши ҳақидаги хабарлар ёлғон

6988 20:40 08.08.2020
« Орқага