Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинлик маҳбус: “Ё мени озод қилишади ёки мен ўламан...”

788

Исроил қамоқхонасида “маъмурий ҳибс”да ушлаб турилган фаластинлик Моҳир ал-Аҳрас норозилик сифатида очлик эълон қилган. У озод этилмагунга қадар очликни тўхтатиш ниятида эмас. 

Исроил “маъмурий ҳибс” орқали фаластинликларни ҳеч қандай айблов эълон қилмай ва суд санкцияси бўлмай туриб турмада ушлаб туриши мумкин. Бундай ҳибснинг муддати – уч ойдан олти ойгача, бироқ бу муддат исталганча узайтирилиши мумкин.  

“Мен босқинчи давлатнинг қарорларига бўйсунишни рад этаман. Ё мен оилам ва халқимнинг олдига эркин ҳолатда қайтаман, ёки ўламан”, – деди 49 ёшли ал-Аҳрас. Айни пайтда у саломатлиги ёмонлашгани туфайли касалхонада қолмоқда. 

Ал-Аҳрас ўзини Исроил босқини остида яшайдиган фаластинликлардан бири деб атайди. “Биз босқиннинг ҳар қандай аламини тотиб кўрдик. Мен бирор кун озод яшамадим”, – дейди у. 

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Жанин шаҳрида истиқомат қилувчи Моҳир ал-Аҳрас 27 июль куни ҳибсга олинган. У авваллари ҳам бир неча бор ҳибсга олинган ва Исроил қамоқхоналарида жами 62 ой қолган.  

Фаластин ҳукумати маълумотига кўра, Исроил турмаларида 4700 нафар фаластинлик бор, улардан 365 нафарига “маъмурий ҳибс” чораси қўлланган. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Фаластинликлар ҳайдалиб, уйлари яҳудийларга бериляпти”

339 16:30 01.12.2020

Ғазодаги бир миллиондан ортиқ фаластинлик қашшоқликда яшамоқда

266 10:06 28.11.2020

“Тинчлик мукофотига номзоди кўрсатилганларнинг қўли қонга ботган”

1032 18:00 26.11.2020

БМТ: “Ғазо қамали Фаластинга жуда қимматга тушяпти”

392 17:05 26.11.2020

Исроил аскарлари ярадор фаластинликни ҳибсга олишга уринди

368 09:05 26.11.2020

Фаластинлик юзлаб бола Исроил қамоғига тушди

650 19:15 24.11.2020
« Орқага