Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Фаластинлик момо: “Ақсода намоз ўқимасдан ортга қайтмайман!”

1191

Бугун “Ал-Жазира” телеканалида Қуддус ҳақида ҳужжатли филм берилди. Филмдаги бир ҳикоя менга ўзгача таъсир қилди. Маълумингизки,15 майда дунё бўйлаб 1948 йилда фаластинликларнинг ўз ватанларидан қувғин қилиниши – Накба фожиаси хотирланади. Бу фожиада фаластинликларнинг нақд ярми, 750 мингдан ортиғи куч ва қирғин йўли билан ўз ватанидан қувилган. Ушбу фожиа эсланган ҳужжатли филмда фаластинлик бир буви ҳақидаги ҳикоя хотирамга муҳрланди. Уни воқеага гувоҳ бўлган киши айтиб беради.
***
Истило остидаги фаластинликлар кундалик ҳаётини Исроил текширув нуқталарисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу чегара пунктлари фаластинликлар учун мунтазам тарзда сон-саноқсиз муаммо, қийинчилик ва фожиалар манбасидир. Воқеа шу пунктлардан бирида юз беради.

80-90 ёшлардаги фаластинлик буви текширув нуқтасидан ўтмоқчи бўлади. “Қаёққа”, деган саволга, “Ақсога”, деб жавоб берган бувидан мақсади сўралади. “Намоз ўқиб келмоқчиман”, дейди муштипар ая. “Рухсатнома борми”, деб сўраган қуролланган исроиллик соқчига, “йўқ”, дейди буви. “Унда ўтиш ҳам йўқ”, дейилади унга.

Шунда ая ерга ўтириб олади. “Қуддусда, Ақсо масжидида намоз ўқимасдан ортга қайтмайман!” дейди. Исроил чегарачилари аввалига бувининг бу ишидан кулишади. Лекин кейин қарашса, буви жиддий. “Тур, кет”, дейишларига қарамай, буви жойлашиб ўтириб олиб, ўрнидан жилмасди.

Қўполлиги билан танилган исроиллик соқчилар бувига бирор зарар бермасин, дея бу воқеага гувоҳ бўлган араб йигитлар уни бу ишдан натижа чиқмаслигига ишонтириб, ортга қайтармоқчи бўлишади. Буви жойидан жилмайди. Ҳолат жиддий тус ола бошлайди. Соқчилар қўшимча ёрдам чақиришади. Етиб келган қуролли солдатлар аввалига бувига дўқ уриб куришади. Натижа бўлмагач, араб момони куч билан жилдирмоқчи бўлишади. Момо мустаҳкам ўтириб олгани учун буни уддалай олишмайди.

Ғазодаги масжидлар жума ва ҳайит намозлари учун очилади

Помпео Исроилда: кун тартиби – Фаластин ерларининг аннексияси

Охири, боши қотган соқчилар бувига: “Бор ўша Ақсоингга, намозингни ўқиб кел!” деб унга пунктдан ўтишга рухсат беришади. Энг қизиғи гувоҳнинг айтишича, ўшанда содир бўлади. Жойидан қимирлатишга ҳеч кимнинг кучи етмаган 80 ёшли буви тўсатдан ўрнидан сакраб туради-да Масжидул Ақсо сари уч яшар боладек пилдир-пилдир чопқиллаб кўздан ғойиб бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳур Ақсо масжидида намоз ўқишни насиб қилсин, омин!

Муҳиддин Ширинов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вакцина чиқарган компания раҳбари эмланмаган экан...

602 10:00 07.03.2021

АҚШ элчихонаси Қуддусда қоладиган бўлди

486 16:00 06.02.2021

БААнинг Исроилдаги элчихонаси қайси шаҳарда очилиши маълум қилинди

829 14:05 25.01.2021

АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси кўчирилмайди

653 19:00 20.01.2021

Исроил Қуддусдаги қабристон ўрнида парк очмоқчи

814 19:30 22.12.2020

Қуддус бўлинмайди, лекин Фаластин пойтахти учун жой бор. Қандай қилиб?..

1550 14:30 18.12.2020
« Орқага