Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинлик оиланинг қотилини ҳимоялаш учун 400 минг доллар йиғилди

1453

Исроилда фаластинлик оиланинг уйини ёқиб юбориб, уч кишининг қотилига айланган Амирам Бен Улиэлга юридик ёрдам кўрсатиш учун ўтказилган кампания доирасида 400 минг доллардан ортиқ маблағ тўпланди. 

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, кампанияни қотилнинг ўзига ўхшаган мутаассиб “Хонену” жамияти ўтказган. Кампанияни Исроил бош вазирининг ўғли Яир Нетаньяҳу ҳам қўллаб-қувватлаган. Яирнинг фикрича, Амирамнинг ҳеч қандай айби йўқ, унга қўйилган айблов эса тўқиб чиқарилган. 

Жиноятчини қўллаётганлар унинг устидан чиқарилган суд қарори бўйича апелляция аризаси бермоқчи. 

Исроил суди бир неча кун аввал Амирам Бен Улиэлни бир умрга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. У 2015 йилда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида фаластинлик Давобиша оиласининг уйига ўт қўйган, оқибатда эр-хотин Саад ва Риҳам ҳамда уларнинг 18 ойлик боласи ҳалок бўлган. 

Маҳаллий аҳоли ҳодисада ўндан ортиқ яҳудийнинг қўли борлигини айтса-да, фақатгина Амирам Бен Улиэл жавобгарликка тортилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинликлар БАА делегациясининг “Ал-Ақсо”га киришини истамади

750 13:00 19.10.2020

“Исроил Фаластин ҳудудидаги ноқонуний қурилишларни тўхтатиши керак”

230 12:40 16.10.2020

Фаластинлик маҳбус: “Ё мени озод қилишади ёки мен ўламан...”

689 14:55 15.10.2020

Намоз ўқиётган фаластинликлар Исроил кучларининг ҳужумига учради

1174 09:05 10.10.2020

Исроил Фаластиндаги мактабни бузмоқчи

458 17:05 09.10.2020

Фаластинда фавқулодда ҳолат яна давом этадиган бўлди

274 08:20 04.10.2020
« Орқага